Форишда 80 бош қорамол ва 64 бош от ўғирлаган шахс ушланди

Жиззах вилоятининг Фориш туманида шу йил 1 март куни Мирзачўл туманида яшовчи В.К. Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
У 2017 йил август ойидан 2019 йилгача бўлган вақт оралиғида Фориш тумани Эгизбулоқ ҚФЙ ҳудудидаги дала майдонида юрган 80 бош қорамол ва 64 бош отлари йўқолганлигини маълум қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Арнасой тумани Чўлқувар ҚФЙ Ш.Рашидов кўчасида яшовчи Ф.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид

16:29 / 06.03.2025
АҚШда эркак заргарлик дўконидан 770 минг долларлик зиракларни ўғирлаб, ютиб юборди

09:40 / 06.03.2025
2,1 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдаланган корхона фош этилди

14:05 / 05.03.2025
Тошкент ва Андижонда 1 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдаланилгани аниқланди

13:13 / 18.02.2025