Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда эркак заргарлик дўконидан 770 минг долларлик зиракларни ўғирлаб, ютиб юборди
Полиция уни қўлга олиб, ошқозонини рентген қилди. Унда чиндан ҳам ёт жисм аниқланди.

Фото: Orlando Police
АҚШнинг Флорида штати полицияси Tiffany & Co заргарлик дўконидан 769,5 минг долларлик зиракларни ўғирлаб, ютиб юборган шахсни қўлга олди, деб хабар бермоқда BBC.
Полиция маълумотларига кўра, 32 ёшли Жейтан Гилдер дўкон ходимларига ўзини “профессионал спортчи” учун ишлайдиган одам сифатида таништирган ва улардан “бир нечта қимматбаҳо буюмларни” кўрсатишларини сўраган. Кейин у зиракларни ўғирлаб, дўкондан қочиб кетган.
Гумонланувчи шу куннинг ўзидаёқ ушланди. Қўлга олиш пайтида полиция ходимлари эркак ўғирланган зиракларга ўхшаш бир нечта жисмларни ютиб юборганини кўрган.
Гилдер, шунингдек, олмос узукни ҳам ўғирламоқчи бўлгани айтилмоқда, аммо тахминларга кўра, у дўкондан қочиб кетаётганда узукни тушириб юборган.
Кейинроқ полиция гумонланувчининг қорин бўшлиғидан олинган рентген тасвирини эълон қилди, унда ҳақиқатан ҳам эркакнинг ошқозонида бегона жисм кўринади. Зирак чиқариб олингани ёки йўқлиги ҳақида маълумот берилмади.
АҚШ полицияси хабарига кўра, Гилдер 2022 йилда ҳам Техасдаги Tiffany & Co дўконини ўмарган. Колорадо штатида эса уни қамоққа олиш бўйича шу пайтгача 48 та ордер чиқарилган.
Гилдерга ниқоб тақиб босқинчилик қилиш ва жуда катта миқдорда ўғирлик содир этиш айблови қўйилган. Суд ҳукми чиқарилгунга қадар у айбсиз ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди
Спорт | 23:20 / 22.07.2025
-
АҚШ Трампнинг янги муддати давомида Украинага биринчи ҳарбий ёрдам шартномасини эълон қилди
Жаҳон | 23:01 / 22.07.2025
-
Ўзбек-қозоқ чегарасидаги туннел, ижтимоий объектлар геопортали ва Жиззахга ташриф – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:54 / 22.07.2025
-
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ
Жаҳон | 22:18 / 22.07.2025
Мавзуга оид

23:01 / 22.07.2025
АҚШ Трампнинг янги муддати давомида Украинага биринчи ҳарбий ёрдам шартномасини эълон қилди

19:00 / 22.07.2025
АҚШ яна ЮНЕСКО таркибидан чиқади

18:57 / 22.07.2025
АҚШда Мартин Лютер Кингнинг ўлдирилишига оид тергов ҳужжатлари ошкор этилди

08:18 / 22.07.2025