Роналду ЕЧЛ чорак финалидан дисквалификация қилиниши мумкин

Фото: Emilio Andreoli/Getty Images
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг «Атлетико»га қарши жавоб ўйинидаги (3:0) номаъқул хатти-ҳаракати учун дисквалификация қилиниши мумкин. Бу ҳақда El Mundo Deportivo хабар тарқатди.
Хабарда айтилишича, УЕФА португалиялик футболчини ЕЧЛда бир ўйиндан учта ўйингача четлатиши ва итальян клубига жарима солиши эҳтимоли бор. Бу ҳолатда Роналду «Аякс»га қарши чорак финал ўйинларини ўтказиб юборишига мажбур бўлиши мумкин.
AS`нинг ёзишича, айни масалада ташаббус «Атлетико»дан чиқиши, мадридликлар клуби ҳужумчини жазога тортишни сўраб, УЕФАга расмий хат билан чиқиши эҳтимолдан йироқ эмас. Ушбу клуб бош мураббийи Диего Симеоне нимчорак финалнинг дастлабки ўйинидаги ана шундай ҳаракати учун 20 минг евро жаримага тортилганди.
Туринликлар ЕЧЛ чорак финалида 10 апрель куни Амстердамда меҳмон бўлиб, жавоб баҳсини 16 апрель куни ўз майдонларида ўтказишади.
Мавзуга оид

15:28 / 30.01.2025
Роналду: «Ўғлимга Мбаппе ёқади, у «Дада, Килиан сиздан яхшироқ» деди. Мен эса «Ким кўпроқ гол урган?» деб сўрадим»

11:06 / 14.12.2024
Ҳусанов трансфер баҳоси бўйича Роналду билан тенглашди

13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида

10:49 / 13.09.2024