Роналду: «Ўғлимга Мбаппе ёқади, у «Дада, Килиан сиздан яхшироқ» деди. Мен эса «Ким кўпроқ гол урган?» деб сўрадим»
Криштиану Роналду журналист Эду Агирре билан суҳбатда ўғли қайси футболчига ишқибозлик қилишини айтди.

Фото: Getty images
39 ёшли португалиялик форварднинг маълум қилишича, кичик Роналду Килиан Мбаппенинг мухлиси саналади. Криштиану ўғли уни одатда Мбаппе билан таққослашини айтди.
«Ўғлимга Мбаппе ёқади. У «Дада, Килиан сиздан яхшироқ» деди. Мен эса «Ким кўпроқ гол урган?» деб сўрадим. Бу қизиқ», - дея табассум билан жавоб қайтарган Роналду.
Маълумот учун, Криштиану яқинда фаолиятидаги расмий ўйинларда 920-голини уриб, футбол тарихида бундай натижага эришган биринчи ўйинчига айланди.
Роналду «Спортинг»да 5та гол, «Манчестер Юнайтед»да – 145та, «Реал»да – 450та, «Ювентус»да – 101та, «Ан-Наср»да 85та ва Португалия миллий жамоаси сафида 134та голга муаллифлик қилган.
39 ёшли ҳужумчи футбол тарихидаги, миллий жамоалар, Европа чемпионати, Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши голеадор саналади.
Франциялик 26 ёшли ҳужумчи Килиан Мбаппе эса ҳозиргача профессионал фаолиятида жами 405та ўйинда 303та голга муаллифлик қилган. Яъни, у «Монако», «ПСЖ» ва «Реал» таркибида ҳозиргача 319та ўйинда 255та гол урган бўлса, Франция миллий жамоаси сафида 86 ўйинда 48та голга муаллифлик қилган.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Энг бадавлат 1 фоиз одамнинг бойлиги 33,9 триллион долларга кўпайди
Жаҳон | 16:24
-
Ҳарбий харажатларни ошираётган Европа ва НАТО мудофаасига содиқ Трамп — Ҳаагадаги саммит тафсилотлари
Жаҳон | 15:45
-
ХВЖ Ўзбекистонда «солиқ юки»ни кенгайтиришни таклиф қилди. Иқтисодчи берилган тавсияларни кескин танқид қилди
Иқтисодиёт | 15:45
-
“Ўрнимда бошқа одам бўлганда ҳам шу ишни қиларди” — болакайни қутқарган ЙПХ инспектори ҳақида
Жамият | 15:35
Мавзуга оид

09:36 / 05.06.2025
40 ёшли Роналду Португалияни Миллатлар лигаси финалига олиб чиқди

09:45 / 25.05.2025
«Бернабеу» Модрич ва Анчелотти билан хайрлашди. «Реал» фанатлари кўз ёшларини тия олмади

15:10 / 01.05.2025
Роналду ва Месси бир кунда яримфинал ўйинларида ютқазди

14:09 / 24.03.2025