Саудия Арабистони қироли Қошиқчи оиласига ҳамдардлик билдирди

Фото: kremlin.ru
Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ол-Сауд ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон телефон орқали Жамол Қошиқчининг ўлгани муносабати билан унинг оиласига ҳамдардлик билдирди.
Саудия Арабистони ОАВ 20 октябрга ўтар кечаси мамлакат бош прокурорининг Қошиқчи ўлгани, унинг ўлимига Истанбулдаги консуллик ходимлари билан можаро олиб келганини маълум қилганди. Ушбу иш бўйича 18 киши қўлга олиниб, сўроқ қилинмоқда. Саудия Арабистони ҳукумати бор ҳақиқатни ўрнатиб, барча айбланувчиларни жавобгарликка тортмоқчи.
Маълум қилинишича, қирол ва валиаҳд шаҳзода Қошиқчининг ўғли Салоҳ билан мулоқотда отасининг ўлими муносабати билан унга ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдиришган.
Таъкидланишича, Қошиқчининг ўғли ўз навбатида қирол ва валиаҳд шаҳзодага билдирилган ҳамдардлик учун миннатдорлик билдирган.
Мавзуга оид

10:33 / 11.03.2025
Зеленский Саудия Арабистонига ташриф буюрди

16:37 / 10.03.2025
CNN: АҚШ Саудия Арабистонида нафақат Украина, балки Россия билан ҳам алоҳида музокаралар ўтказади

19:00 / 07.03.2025
Байрамлар учун ажойиб совға - бу абадий эсда қоладиган саёҳат!

21:44 / 04.03.2025