Куртуа — «Реал»га, Ковачич — «Челси»га. Расман. Энди ҳеч ким исён қилмайди

«Челси» ва «Реал» дарвозабон Тибо Куртуа трансфери бўйича келишувга эришди.
Бугун Бельгия терма жамоаси дарвозабони Мадридда тиббий кўрикдан ўтади ва «Сантьяго Бернабеу»да расман жамоанинг янги аъзоси сифатида таништирилади.
26 ёшли ушбу футболчи билан «Реал» 6 йиллик шартнома имзолайди. Лондонликлар жамоаси унинг трансфери учун 40 миллион еврога яқин маблағ ишлаб олади.
Ушбу трансфер доирасида «Челси» «Реал» ярим ҳимоячиси Матео Ковачични бир йил муддатга ижарага олади.
Эслатиб ўтамиз, Куртуа «Челси»га 2011 йили «Генк»дан келган ва 3 йил муддатга «Атлетико»га ижарага берилганди. У инглизлар жамоасига 2014/15 йилги мавсумда қайтган ва ўшандан буён жамоанинг асосий дарвозабони бўлиб келаётганди.
Куртуа «Челси» билан 4 соврин ютиб олган – Англия чемпионатидаги икки чемпионлик, Англия Кубоги ва Англия лигаси кубоги.
Қайд этиш керакки, бельгиялик футболчи таътилдан клуб базасига қайтмади ва ўзини Мадрид жамоасига трансфер қилишни талаб қилган ҳолда, клуб машғулотларини бойкот қилди. Шундан кейин клуб уни «Реал»га қўйиб юборишга мажбур бўлди.
«Реал» Ковачични «Интер»дан 2015 йилда сотиб олган, аммо хорватиялик футболчи ўтган вақт ичида 9 соврин ютган жамоанинг асосий таркибига кира олмаган. Ўтган мавсумда хорватиялик футболчи испан жамоаси сафида барча турнирлар доирасида 21 ўйинда майдонга тушган.
Жаҳон чемпионатида Хорватия термаси билан кумуш медаллар олган Матео Ковачич таътилдан қайтганидан кейин клуб раҳбариятига кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа клубга ўтиш истагини билдирганди. У ҳатто клуб машғулотларини бойкот қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид

21:06 / 10.03.2025
Британия ҳукумати суд орқали Абрамовичнинг 2 млрд фунтини тортиб олмоқчи

13:53 / 10.03.2025
«Реал» «Барса»га етиб олди, «Рома»да ғалабали серия. Кун ўйинлари

12:16 / 05.03.2025
Мадрид дербисида шедевр голлар, «Арсенал»да рекорд ҳисоб. ЕЧЛда кун ўйинлари

12:30 / 02.03.2025