Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун тантанали тадбир ўтказилди
Андижон вилоятида жорий ўқув йили якунига кўра, 117 та касб-ҳунар коллежларини 39 минг 265 нафар йигит-қизлар тамомлаб, келгуси ҳаёт жараёнлари сари қадам қўймоқда.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли вилоят мусиқали ва драма театрида мазкур ўқув даргоҳларининг иқтидорли битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда турли ташкилотлар ва жамоатчилик вакиллари, битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этдилар.
Тадбир аввалида сўз олган вилоят ҳокими ўринбосари Манзурахон Юнусова, вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Фурқатбек Бузруковлар ёшларга ўз тилакларини билдирилар. Ўқув жараёни ва жамоат ишларида фаол бўлган бир қатор битирувчилар ва уларнинг устозлари рағбатлантирилди.
Ўз ўрнида ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам сўз олиб, мураббий ва педагогларга миннатдорчилик билдиришди. Шундан сўнг вилоятдаги барча коллежлардан келган иқтидорли битирувчиларга қизил дипломлар тантанали тарзда тарзда топширилди.
Андижон санъат коллежи тарбияланувчилари томонидан тайёрланган байрам дастури тадбирга якун ясади.
Элмурод Эрматов, Андижон
KUN.UZ мухбири
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Салқинликни сақлаб қолинг: ёз кунларида хонадонда энергияни тежаш бўйича 10 маслаҳат
Жамият | 15:18
-
Эскалаторлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент тасдиқланади
Ўзбекистон | 15:05
-
Айрим ҳолатларда хавфли пиротехникадан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:00
-
Экологик хавфлилик тоифалари 3 тоифага қисқартирилди
Ўзбекистон | 14:47
Мавзуга оид

22:19 / 14.07.2025
Андижонда ҳоким ўринбосари, статистика бўлими бошлиғи ва собиқ мансабдорлар пора билан ушланди

22:27 / 10.07.2025
Булоқбошида яна тошқин хавфи: аҳоли Жанубий Фарғона каналида сув сатҳи кўтарилганидан хавотирда

12:15 / 10.07.2025
Андижонда чиқиндидан электр ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бошланди

20:51 / 07.07.2025