Тошкент метросида уяли алоқа пайдо бўлиши мумкин

Фото: KUN.UZ
1 июндан Тошкент метрополитенида сурат ва видеотасвирга олиш бўйича илгари амал қилган тақиқ бекор қилинди. Бундан ташқари, пойтахт метросининг баъзи бекатларида бепул Wi-Fi пайдо бўлди, у ҳозирда тест режимида ишламоқда.
Агар Wi-Fi’ни жорий этиш бўйича тажриба муваффақиятли ўтадиган бўлса, Тошкент метросида уяли алоқа ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда Repost пойтахт метрополитенидаги ўз манбаларига асосан хабар берди.
Уяли алоқа антенналарининг пайдо бўлиши ҳақидаги батафсил маълумотлар Wi-Fi синовидан икки ой кейин пайдо бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Wi-Fi метронинг қайси бекатларида пайдо бўлгани айтилганди.
Мавзуга оид

16:30 / 13.03.2025
Тошкентга трамвайни қайтариш бўйича яна бир “йўл харитаси” имзоланди

14:39 / 13.03.2025
Тошкентда уч боласи билан тиланчилик қилиб юрган аёл қўлга олинди

21:27 / 12.03.2025
Тошкентда ҳаво тозалигини назорат қилувчи иккита станция ўрнатилди

16:46 / 12.03.2025