Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифаси Масжидлар бўлими мудирига юклатилди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимовнинг буйруғи билан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасини бажарувчи этиб диний идоранинг Масжидлар бўлими мудири Раҳимберди домла Раҳмонов тайинланди. Бу ҳақда ЎМИ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов ҳозирда бетоб бўлиб турганликлари сабабли Рамазон ойида диний соҳада айни иш ҳажмининг ортиши, кўплаб тадбирлар ва хайрли лойиҳаларда масъуллик юклатилиши муносабати билан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасини вақтинча Эргаш домла Рустамов бажариб турган эди.
Бугун, 21 май куни Тошкент шаҳридаги «Минор» жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари диний идора Масжидлар бўлими мудири Раҳимберди домла Раҳмоновни вазифасидан ажралмаган ҳолда Тошкент шаҳар вакили, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани тўғрисидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимовнинг буйруқларини ўқиб эшиттирди», дейилади хабарда.
Жорий йилнинг 28 апрел куни «Минор» масжиди бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов 19 кундан буён комада ётгани маълум бўлганди. Аввалроқ микроинсультни бошдан кечирган Анвар қори Турсуновнинг вазифалари 14 май куни Тошкент шаҳридаги «Шайх Зайниддин» жоме масжидида Тошкент шаҳар имом-хатибларининг навбатдаги мажлисида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Эргаш Рустамовга юклатилгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ
Жаҳон | 22:18
-
Фарғонада шифокор адашиб беморнинг соғлом оёғини кесиб ташлади
Жамият | 21:52
-
Украина ва Россия делегациялари шу ҳафта Истанбулда учрашиши кутилмоқда
Жаҳон | 21:43
-
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38
Мавзуга оид

13:01 / 21.07.2025
Пойтахтнинг ҳар бир туманида кўчатхоналар ташкил қилинади

19:23 / 14.06.2025
«ChatGPTʼдан диний саволларга жавоб олиш жоиз эмас» – Ўзбекистон мусулмонлари идораси

14:11 / 13.06.2025
Тошкент темирйўл вокзаллари қайта қурилиши мумкин

16:09 / 03.05.2025