Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда бомба туфайли 26 мингдан кўпроқ одам эвакуация қилинди

Фото: CC BY-SA 3.0 / Ludger1961 /
Германиянинг Падерборн шаҳрида яшовчи 26 мингдан кўпроқ одам Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги бомбанинг зарарсизлантирилиши сабабли эвакуация қилинди. Бу ҳақда DPA ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Британияга тегишли 1,8 тонналик бомба 1,5 ҳафта олдин уйлардан бирининг боғида аниқланган. Бомба 80 сантиметр чуқурликда бўлган, шу сабабли унинг детонацияси катта вайронагарчиликка олиб келиши мумкин эди.
Ҳукумат бомбадан 1,5 км радиус масофагача эвакуация амалга оширилишини эълон қилган. Эвакуация қилинадиган муассасалар орасида 2 та шифохона, бир нечта қариялар уйи ва университет бўлган. Бундан ташқари, шаҳар тарихий марказининг баъзи туманлари аҳолиси уйларини тарк этишган.
Ээвакуация қилинганларга вақтинчалик бошпаналар ташкиллаштирилган. Полиция, ўт ўчирувчилар, фавқулодда хизматлар ходимлари ва минглаб кўнгиллилар одамлар хавфли ҳудудни тўлиқ тарк этишлари ортидан кузатишган.
Германияда ҳар йили 5,5 мингга яқин портламай қолган снарядлар зарарсизлантирилади. Мамлакатда яна ўн минглаб бундай снарядлардан қолмоқда. Германияга уруш вақтида 2 млн дан кўпроқ авиабомба ташланган, улардан тахминан 100 мингтаси портламай қолган.
Энг кўп миқдорда бомбалар Берлинга (68 минг тонна), Гамбургга (45 минг тонна) ва Рур вилоятига (162 минг тонна) ташланган.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
NYT Курск областида оккупациядан кейинги ҳаёт ҳақида репортаж тайёрлади
Жаҳон | 17:35
-
«Ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ» — Сурхондарёда Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари машғулот бошлади
Ўзбекистон | 16:31
-
Депутатлар дала четларига экин экишга оид баҳсли қонунни ўзгаришлар билан қабул қилди
Ўзбекистон | 16:03
-
Қашқадарёдаги газ заправкасида катта ёнғин чиқди
Ўзбекистон | 15:59
Мавзуга оид

13:39
Германия бизнеси ўзбекистонлик ёшларни стажёр ва малакали ишчилар сифатида ишга жалб қилади

21:45 / 15.07.2025
Германиялик йигит операциялар ёрдамида оёқларини 24 сантиметрга узайтирди

15:52 / 14.07.2025
Мерц: АҚШ божлари Германия экспортига қаттиқ таъсир қилади

15:30 / 14.07.2025