Трамп хорижий пўлат ва алюминийга бож тўловлари киритилишини расман эълон қилди

Фото: AP Photo / Evan Vucci
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШга импорт қилинувчи пўлат ва алюминийга бож тўловлари киритилишини расман эълон қилди.
“Бугун Американинг миллий хавфсизлигини ҳимоялаш мақсадида хорижий пўлат ва алюминий импортига бож тўловлари киритаман. Бизда пўлатга 25 фоиз ва алюминийга 10 фоиз миқдорда бож бўлади”, деб айтган Трамп. У хорижий ишлаб чиқарувчиларни демпингда айблаган ва шу сабабли АҚШ саноатининг бу соҳаларига путур етганини айтган. Трампнинг таъкидлашича, Хитойнинг ўзигина АҚШ бир йилда ишлаб чиқарадиган пўлатни бир ойда ишлаб чиқаради.
“Солиқ тўлашни истамасангиз, ўз фабрикангизни АҚШга кўчиринг ва солиқ бўлмайди”, деб айтган Оқ уй раҳбари.
Трампнинг айтишича, Вашингтон савдо ҳамкорлари муносабатини билиш учун камида 15 кунга бож тўловларини киритмай туради. “Кўрамиз, ким биз билан ҳалол, ким ноҳалол иш юритаркин”, деб айтган Трамп.
Оқ уйда маҳсулоти АҚШ миллий хавфсизлигига хавф солмайдиган давлатлар янги бож тўловларидан истисно қилинишлари мумкинлиги айтилди. “АҚШ президенти Канада ва Мексика алоҳида ҳолатлигини тан олади ва бу давлатлар билан хавотиримизни ҳал қилиш учун музокараларни давом эттиради”, дейилган Трамп маъмуриятида.
“Агар у ёки бу давлатдан импорт миллий хавфсизлигимизга бошқа зиён етказмаслиги ёки хавф солмаслигини кафолатловчи муқобил воситалар ҳақида келишув бўлса, божлар модификация ёки бекор қилиниши мумкин”, деб қўшимча қилган Трамп.
Мавзуга оид

07:40 / 11.02.2025
Трамп пўлат ва алюминий импортига 25 фоизлик божларни жорий қилди

08:20 / 10.02.2025
Трамп пўлат ва алюминий импортига божлар ҳақида эълон қилди

16:47 / 20.01.2025
Хитойда дунёдаги энг баланд кўприк қурилиши якунига етмоқда (фото)

20:47 / 30.09.2024