Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung смартфонлари эгаларини сюрприз кутмоқда
Samsung смартфонларининг машҳурлик чўққисидаги даври ўтган бўлишига қарамай, улар ҳануз дунёда энг кенг тарқалган қурилмалар ҳисобланади. Сўнгги уч ойда Жанубий Корея корпорациясининг мобил қурилмалар бозоридаги позицияси секин-аста заифлашмоқда, бу айниқса Хитой ва бошқа Осиё мамлакатларида яққол кўзга ташланмоқда. Бу ерларда Huawei, Xiaomi, Vivo, Oppo каби маҳаллий брендлар машҳур бўлиб бормоқда.
Samsung компанияси конструкциясига дош бериш учун баъзан мажбурий чораларни қўллашга тўғри келади. Маълум бўлишича, тез орада мазкур бренд остидаги смартфонлар эгаларини ажойиб сюрприз кутмоқда - компания мобил қурилмаларини қўллаш кўламини кенгайтиради. Бир неча манба маълумотига кўра, барча Samsung телефонларида FM-радио блокдан ечилади.
Ҳозирда Samsung бренди остидаги мобил қурилмаларда FM-радио дастурий таъминотдаги чекловлар ёрдамида фойдаланувчилардан яширинган. Тез орада Жанубий Корея корпорацияси ўз смартфонлари прошивкаларига радиога кириш имконини қўшади. Бу хитойлик телефон ишлаб чиқарувчилар билан рақобатга киришиш учун қилинади, зеро уларнинг аксариятида шундай оддий, лекин фойдали функция мавжуд.
Ташқарида 2018 йил бўлса-да, FM-радио ҳақиқатда керакли нарса. Аксарият фойдаланувчилар бундай имкониятдан хурсанд бўлишлари табиий. Бу батарея зарядини тежаш билан бирга ортиқча интернет-трафик сарфламаслик имконини беради.
Бундан ташқари, FM-радио хизматларини барча Samsung смартфонларида тўлиқ қўллаб-қувватлаш фавқулодда ҳолатларда ҳаётий муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳодисалардан хабардор бўлиш имконини беради. Бундай функция ёрдамида ФВВ хавф яқинлашиб келаётган ҳудуд аҳолисини бундан хабардор қилиши мумкин. Бошқача қилиб айтганда, янги функция ҳамма учун фойдали.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Uzum таъминотчилар учун саҳифани ишга туширди
Ўзбекистон | 16:50
-
Кремл Трампнинг янги баёнотларини таҳлил қилиш учун вақт кераклигини қайд этди
Жаҳон | 15:27
-
Мигрантларга Россияга киришда тиббий маълумотнома тақдим этиш мажбурияти юкланиши мумкин
Жаҳон | 15:24
-
Саудия Арабистони 170 км узунликдаги осмонўпар шаҳар лойиҳасини қайта кўриб чиқмоқда
Жаҳон | 15:19
Мавзуга оид

14:38 / 28.05.2025
Samsung Display Россия металларини сотиб олишни тўхтатди

19:00 / 28.03.2025
Samsung янги Galaxy А56 5G, А36 5G ва А26 5G смартфонларини тақдим этди

17:50 / 28.03.2025
The Korea Times: LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда

20:08 / 25.03.2025