Apple'нинг янги бюджет смартфони қачон бозорга чиқиши маълум қилинди

Фото: AKKet
Янги ҳамёнбоп iPhone SE смартфони 2018 йилнинг мартида бозорга чиқади. AKKet.com портали шу ҳақида хабар берди.
4 дюймли смартфон техник хусусиятлари билан кўпроқ iPhone 7'га ўхшаб кетиши айтилмоқда.
Бу - тўрт ядроли Apple A10 Fusion процессори, 2 Гб оператив хотира, шунингдек турли модуллар, датчиклар ва сенсорлар. Асосий ва фронтал камералар 12 ва 5 Мп ўлчамга эга. Шу билан бирга, янги iPhone'да Home сенсор тугмаси бўлиши кутилмоқда.
Apple компанияси январь ойи охиригача iPhone SE'ни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Янги смартфонлар Ҳиндистоннинг Бангалорида жойлашган Wistron компанияси заводида йиғилади.
Мавзуга оид

20:08 / 31.03.2025
Франция антимонополия регулятори Appleʼни 150 млн евро жаримага тортди

17:09 / 23.03.2025
Apple ва Стив Жобсга бағишланган кимошди савдолари бўлиб ўтди

17:43 / 22.03.2025
Apple букланувчан ва икки экранли Apple Watch учун патент олди

11:39 / 19.03.2025