Саакашвилига қидирув эълон қилинди

Фото: Valentyn Ogirenko/Reuters
Украина бош прокуратураси Одесса области собиқ губернатори, Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилига қидирув эълон қилди. Бу ҳақда бош прокурор матбуот котиби Лариса Сарган ўз твиттерида маълум қилган.
«Саакашвилига қидирув эълон қилинди… Миллий полиция ва Украина Хавфсизлик хизматлари оператив бўлинмаларига тегишли кўрсатмалар берилган», — деган Сарган.
Саакашвили сешанба куни ўз уйида УХХ ходимлари томонидан жиноий ташкилот фаолиятида иштирок этиш айби билан қўлга олинганди. Аммо Саакашвилининг тарафдорлари уни қутқаришди ва улар бир бўлиб Киев марказига президент Порошенко импичментини талаб қилиш учун йўл олишди.
Бош прокурор Юрий Луценко Саакашвили Киевдаги акцияларни мамлакатнинг собиқ президенти Виктор Януковичдан, шунингдек, унинг тарафдори бўлган бизнесмен Сергей Курченкодан пул олаётгани, бу ҳаракатлар Украинада давлат тўнтариши уюштиришга қаратилганини маълум қилди. Саакашвили барча айбловларни рад этмоқда.
Бундан аввалроқ, Киевдаги Олий Рада қаршисида пайдо бўлган лагерда Саакашвилини қидираётган полиция билан тўқнашувлар бошлангани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид

23:00 / 13.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди

21:18 / 13.03.2025
Путин: Россия Украинада ўт очишни тўхтатишга баъзи шартларда тайёр

18:12 / 13.03.2025
Урушнинг охири яқинми? Нега Украина ва Россияга тинчликка эришиш шунчалик қийин?

16:25 / 13.03.2025