Саудия Арабистони қиролининг кортежи москваликларни ҳайратлантирди
Россияга давлат ташрифи билан келган Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд кортежининг Москва бўйлаб ўтгани видеоси пайдо бўлди. YouTube‘да жойлаштирилган видеода қиролнинг турнақатор кортежининг Большая Каменная кўприги орқали йўл-патрул хизматининг мотоциклчилари ва машиналари ҳамроҳлигида ўтаётганини кўриш мумкин. Ҳаммаси бўлиб кортежда 23 та Mercedes машинаси, жумладан 6 та седан, 2 та дипломатик рақамга эга Mercedes, 7 та Gelandewagen йўлтанламаси, минивэнлар ва битта фургон бўлган.
Қирол Москвага 5 октябрь куни келди. У билан бирга минг кишилик делегация ташриф буюрган. Делегация учун Москва марказидаги бир нечта меҳмонхоналардаги барча бўш хоналар банд қилиб қўйилган.
Мавзуга оид

10:33 / 11.03.2025
Зеленский Саудия Арабистонига ташриф буюрди

16:37 / 10.03.2025
CNN: АҚШ Саудия Арабистонида нафақат Украина, балки Россия билан ҳам алоҳида музокаралар ўтказади

19:00 / 07.03.2025
Байрамлар учун ажойиб совға - бу абадий эсда қоладиган саёҳат!

17:25 / 06.03.2025