Ироқ марказий банки Ироқ Курдистони банкларига доллар сотишни тўхтатмоқда

Фото: Reuters
Ироқ марказий банки Ироқ Курдистони ҳудудий ҳукуматини бу мухториятнинг етакчи 4 банкига доллар сотишни тўхтатишидан огоҳ қилди. Бу ҳақда банкдаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди. Бундан ташқари, Ироқ марказий банки Ироқ Курдистонига барча хорижий валюта ўтказилишини тўхтатади.
Аввалроқ Ироқ вакиллар кенгаши (парламент) курд ҳудуди билан барча молиявий операцияларнинг музлатиб қўйлишига овоз беришгани маълум қилинганди. Бундан ташқари, марказий банкка бевосита мухториятдаги ҳамда у ерда филиалларига эга бўлган банк тузилмаларига валюта сотиш тақиқлаб қўйилган.
Мавзуга оид

08:46 / 27.02.2025
Икки ҳудудда валюта савдоси билан шуғулланиб келганлар ушланди

15:03 / 19.02.2025
Олти ҳудудда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келганлар ушланди

15:00 / 15.02.2025
Валютага сотиб олинадиган активларни баҳолаш тартибига ўзгартириш киритилди

17:24 / 03.02.2025