Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Остона махсус датчиклар орқали назорат қилинади

Фото: Турар Казангапов
Остонада электр энергияси, сув, ҳаво ҳарорати, шамол тезлиги ва намлик даражасини ўлчовчи онлайн-датчиклар ўрнатилади. Tengrinews нашри "Астана Innovations" АЖ бошқарув раиси Ўлжас Сартаевнинг сўзларига асосланиб, шу ҳақида маълум қилди.
"Яқин вақтда бутун шаҳар бўйлаб датчиклар ўрнатамиз, шундан сўнг реал вақт режимида керакли маълумотларни олишимиз мумкин. Масалан, электр энергияси, сув, йўловчи транспортига доир маълумотлар. Шунингдек ҳарорат, шамол датчикларини ўрнатиш мумкин - бу қайси кўчаларда яхмалак бўлишини олдиндан билиш имконини беради. Биз шаҳарда шунга ўхшаш тизимни ўрнатмоқчимиз. Буларнинг бари муҳокама босқичида", - деди Ўлжас Сартаев.
Маълум қилинишича, лойиҳа бир йил давомида муҳокама қилинади ва шундан кейингина амалда тадбиқ этилади.
"Об-ҳаво, сув, электр энергияси, экология ҳақидаги маълумотлар келиб тушади. Буларнинг барчаси бир жойда тўпланиб, таҳлил қилиниши керак бўлади. Бундай ишлар таҳдидларнинг олдини олишга йўналтирилади", - қўшимча қилди у.
Бундан ташқари, манбага кўра, пойтахтдаги чироқлар янги LED-чироқларга алмаштирилмоқда.
"Улар моделига қараб 10 йил ва ундан ҳам кўп вақт хизмат қилади. Улар камроқ электр энергиясини истеъмол қилади ва табиийки, ёруғлиги ҳам бошқача. Бугунга келиб тахминан 600 устундаги чироқлар алмаштирилди. Чап қирғоқда. Умуман олганда эса, 25 000 чироқ алмаштирилиши керак", дейилади манбада.
Тавсия этамиз
«Аэрофлот»га ҳужум. Бир кундан кейин нималар маълум?
Жаҳон | 21:16 / 29.07.2025
“Иш қилишга кучим йўқ”: қувватсизлик оддий чарчоқми ёки жиддий сигнал?
Соғлом ҳаёт | 16:45 / 29.07.2025
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой АҚШ таҳдидига қарамай, Россия нефтини сотиб олишдан воз кечмади
Жаҳон | 23:46 / 30.07.2025
-
Туркияда мигрантларнинг ноқонуний бандлигига қарши чоралар кучайтирилди
Жаҳон | 23:20 / 30.07.2025
-
Уй қурувчиларининг “қора” рўйхати, рус овчиларининг ўлжаси ва иссиқхоналарга қўллов – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:52 / 30.07.2025
-
Нозимахон Давлетова Президент Администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги консултанти бўлди
Ўзбекистон | 22:27 / 30.07.2025
Мавзуга оид

17:11 / 22.06.2025
Қозоғистонда енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор

20:07 / 30.05.2025
Марказий Осиё ва Италия раҳбарлари Остонада ҳамкорликни чуқурлаштиришга келишиб олди

15:18 / 09.05.2025
"Остона–Туркистон–Самарқанд" йўналишида янги авиaқатновлар йўлга қўйилди

12:05 / 07.04.2025