Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон президенти Россияга илк давлат ташрифи билан боради

Фото: ТАСС
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Россияга давлат ташрифини амалга оширади. Бу ҳақда бугун ўтказилган брифинг чоғида президент аппаратининг ташқи сиёсат бўйича бўлими раҳбари Ойзода Субакожоева маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, Россия президенти таклифига кўра, Алмазбек Атамбаев 19 июндан 24 июнга қадар ушбу мамлакатда бўлади. Ташриф икки мамлакат муносабатлари йўлга қўйилганининг 25 йиллиги муносабати билан ташкиллаштирилган. Ушбу ташриф икки мамлакат алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим ва стратегик аҳамиятга эга бўлиши кутилмоқда.
Ташриф доирасида Алмазбек Атамбаев Россия президенти Владимир Путин ҳамда Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев билан учрашиши режалаштирган. Шунингдек, у Россия илмий доиралари ва Россия ҳудудидаги ватандошлари билан учрашади.
«Ташрифнинг асосий воқеаси Россияда Қирғизистон маданий маркази очилиши бўлади. 20 июнь куни кечқурун Кремль саройида Қирғизистон санъат усталари оқшоми ўтказилади. Маданият куни доирасида Қирғизистон халқ-амалий санъати намуналари ва қирғизистонлик режиссёрлар томонидан ишланган фильмлар намойиш этилади. Миграция, Соғлиқни сақлаш, статистика ва молия соҳаларида ҳужжатлар имзоланади», — деган Ойзода Субакожоева.
Шунингдек, икки давлат раҳбарлари ўзаро иттифоқ ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича декларацияга имзо чекишади.
Қайд этилишича, ушбу ҳужжатда томонларнинг позициялари ифода этилади. Қирғизистон президенти Татаристон ва Бошқирдистон раҳбарлари билан учрашишни ҳам режалаштирган. Бу учрашувларда савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Уфа ва Қозон шаҳарларидан ҳам концерт дастурлари, кўргазмалар ва кино намойишлари ташкил этилади.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ» — Сурхондарёда Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари машғулот бошлади
Ўзбекистон | 16:31
-
Депутатлар дала четларига экин экишга оид баҳсли қонунни ўзгаришлар билан қабул қилди
Ўзбекистон | 16:03
-
Қашқадарёдаги газ заправкасида катта ёнғин чиқди
Ўзбекистон | 15:59
-
Салқинликни сақлаб қолинг: ёз кунларида хонадонда энергияни тежаш бўйича 10 маслаҳат
Жамият | 15:18
Мавзуга оид

11:05
Путин санкцияларга қарамай урушни давом эттирмоқчи

15:27 / 15.07.2025
Кремл Трампнинг янги баёнотларини таҳлил қилиш учун вақт кераклигини қайд этди

12:35 / 15.07.2025
Каллас: Трамп Украинада тинчликка эришиш учун Россияга жуда узоқ вақт берди

09:45 / 15.07.2025