Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Туркиядаги ислоҳотлар уни диктаторга айлантирмаслигини айтди

Фото: AP
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған CNN телеканалига берган интервьюсида Туркияда ислоҳотлар ўтказилиши уни диктаторга айлантирмаслигини айтди.
Туркияда ҳокимиятнинг парламентар бошқарувидан президентлик бошқарувига ўтиш бўйича 16 апрелда ўтган конституциявий референдум бу ўзгаришлар тарафдорларининг кичик устунлиги билан якунланди. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ислоҳотлар учун 51,4 фоиз сайловчи овоз берган.
Эрдўған у референдумни мамлакатдаги сиёсий тизимни тузатиш учун эмас, балки ўз ҳуқуқ ва имкониятларини ошириш мақсадида ўтказгани ҳақидаги айбловларни инкор этди.
"Янги тизим – ўзгариш, Туркия тарихида демократиянинг ўзгача тус олишидир", деб айтган Эрдўған ва шу тариқа "ислоҳотлар – диктатурага қадам" деган гапларни инкор этган. Унинг айтишича, "диктатура бор жойда, президентлик бошқаруви тизимига ҳожат йўқ".
"Мен ҳам бир ожиз бандаман ва исталган вақтда вафот этишим мумкин", деб айтган Эрдўған.
Референдумнинг якуний натижалари шикоятлар кўриб чиқилгандан сўнг, 11-12 кундан кейин маълум қилинади. Мухолифат референдум натижаларини бекор қилишни талаб қилган. Бунга эса жумладан, Туркия сайлов комиссиясининг печать урилмаган бюллетень ва конвертларни ҳақиқий деб ҳисоблаш қарорининг ноқонунийлиги сабаб қилиб кўрсатилган.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
АҚШ Сенати қўмитаси Украинага 500 млн долларлик ёрдам ажратишни маъқуллади
Жаҳон | 02:32
-
Дубайда бош ошпаз ролини сунъий интеллект бажарадиган ресторан очилади
Фан-техника | 01:29
-
Шавкат Мирзиёев маҳалла инспектори бўлган катта лейтенантга капитан унвонини берди, фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:54 / 11.07.2025
Мавзуга оид

18:00 / 25.03.2025
Дунёнинг ярми Беларусдаги каби диктатурани орзу қилади – Лукашенко

17:59 / 09.12.2024
Асад режими нега бунчалик тез қулади?

15:30 / 04.10.2024
Жаҳон банки Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 800 млн доллар ажратади

14:27 / 14.04.2021