Дубайда даҳшатли "дўстона" қотиллик содир этилди
Ўтган йилнинг октябрь ойида Дубай полициясига ҳамда фуқаролар мудофаа хизматига омбор яқинида ёнғин бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари воқеа жойига етиб келишганда бир кишининг танаси тўлиқ куйиб кетганига гувоҳ бўлишган. GulfNews шу ҳақида хабар берди.
Маълум бўлишича, Комор оролларида яшовчи 22 ёшли аёл ва унинг 32 ёшли жазмани қотиллик содир этишган. Марҳум қотиллик содир этган аёлнинг турмуш ўртоғи бўлган.
Жабрланувчи ва қотил эркак энг яқин дўст бўлишган.
Прокуратура вакилларининг фикрича, улар марҳумни машинага олиб чиқиб, қўл ва оёқларини боғлашган, сўнг уни тош билан калтаклашган. Эркакнинг нафас олмаётганини кўргач, қотил "дўст" автомобилда унинг устидан бир неча марта босиб ўтган. Шундан кейин жасаднинг устидан ёқилғи қуйиб, ёндириб юборишган.
Қотиллар қўлга олинган, суд жараёни давом этмоқда.
Мавзуга оид

11:53 / 10.03.2025
Озодликдан маҳрум қилинган 20 минг киши, 4 баробарга ошган талон-торожлар – жиноятчилик статистикаси

18:08 / 28.02.2025
10 йил олдин Борис Немцов ўлдирилганди. Бу жиноят ташкилотчиси ва буюртмачиси ҳамон топилмаган

17:37 / 28.02.2025
Чинозда йигит ўз опасини ўлдириб, жасадини 7 кун уйда сақлади

17:44 / 26.02.2025