Буюк Британия рус хакерлари ҳужумлари сони ошгани ҳақида маълум қилди

Буюк Британияда Россиядан хакерлар ҳужуми ҳажми ортгани қайд этилди. Бу ҳақда Миллий киберхавфсизлик маркази раҳбари Киаран Мартин маълум қилди.
Муассаса раҳбарининг қайд этишича, ҳар ойда Буюк Британияда 60га яқин киберҳужумлар аниқланмоқда. Унинг уқтиришича, бу ҳужумларнинг аксар қисми Россияга алоқадор хакерлар томонидан амалга оширилмоқда.
The Sunday Times хабарига кўра, хакерлар Буюк Британия Мудофаа соҳаси ва ташқи сиёсатига оид маълумотларни қўлга киритишга уринмоқда.
Мартиннинг сўзларига кўра, охирги вақтларда маҳаллий университетлар ва хайрия ташкилотларига киберҳужумлар сони ортган. Тахмин қилинишича, хакерлар шу йўл билан ходимларга тегишли маълумотлар ёки тадқиқотлар натижаларини ўғирламоқчилиги тахмин қилинмоқда.
Ўтган йили Россия томонидан АҚШдаги сайловларга киберҳужумлар уюштирилгани ва сайлов натижаларига таъсир ўтказилгани бўйича айбловлар бўлганди.
АҚШ расмийлари гўёки Россияга алоқадор хакерлар The New York Times газетаси ва Американинг бошқа ОАВлари журналистларининг компьютерларига ҳужум қилган деб ҳисоблади. Федерал қидирув бюроси ва Американинг бошқа агентликлари компьютер тизимларига бостириб киришлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борди.
Шу йилнинг февралида рус хакерлари Италия, Германия ва Нидерландия ҳукуматларига ҳужумлар қилгани ҳақида хабарлар тарқатилди. Россия томони эса бошқа мамлакатлардан бўлган 70 миллиондан ортиқ киберҳужумлар ҳақида маълум қилди.
Бундан ташқари, ўтган йил декабрида россиялик хакерларнинг Fancy Bear сифатида машҳур бўлган APТ28 гуруҳи Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)га киберҳужумни амалга оширгани маълум қилинганди.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қайси ҳудудда кичик тадбиркорлик субъектлари кўпроқ фаолият юритяпти?
Ўзбекистон | 09:32
-
Россия армияси Запорижжяга дронлар билан зарба берди
Жаҳон | 09:10
-
Тожикистондан олиб келинган қарийб 50 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди
Ўзбекистон | 08:50
-
Нетаняҳу эронликларни ҳукуматга қарши чиқишга чақирди
Жаҳон | 08:31
Мавзуга оид

20:39 / 15.04.2025
Хитой АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг уч нафар ходимини ҳибсга олишга ордер берди

20:05 / 13.10.2021
2020 йилда бутун дунёда ҳакерларга 400 миллион доллар тўлаб берилган

09:59 / 24.04.2020
ЖССТ компьютер тизимларига киберҳужумлар сони 5 маротаба ошди

20:28 / 05.03.2020