Ҳайвонот боғида туғилган дунёдаги илк горилла ўлди

АҚШда ҳайвонот боғида туғилган дунёдаги биринчи горилла ўлди. У 60 ёшга тўлганди, деб хабар беради Ассошиэйтед Пресс агентлиги Оҳайо штатидаги ҳайвонот боғига асосан.
Коло лақабли горилла АҚШдаги бундай турдаги жониворларнинг энг кексаси бўлиб, тушида ўлган.
"Коло кўплаб инсонларнинг ёқимтойига айланганди. Уни севишарди", - дея маълум қилишган ҳайвонот боғида.
Маълумот учун, Коло ҳайвонот боғида 1956 йилнинг 22 декабрь куни туғилган. 2016 йилда унинг туғилган куни муносабати билан юзлаб инсонлар ҳайвонот боғига ташриф буюришди. Унинг ёши эркинликда яшамайдиган гориллалар умри ўртача давомийлигидан 20 йилга кўпроқ.
Мавзуга оид

22:24 / 12.03.2025
Кремль Путин ва Трамп учрашуви эҳтимолини муҳокама қилмоқда – ОАВ

18:24 / 12.03.2025
Россия 30 кунлик оташкесимга рози бўлмаса, қўшимча санкцияларга дучор бўлиши мумкин

18:17 / 12.03.2025
АҚШ Украина билан ҳудудий ён бериш масаласини ҳам муҳокама қилгани маълум бўлди

17:27 / 12.03.2025