«Челси» раҳбарияти қишки трансферлар учун 5 футболчини кузатмоқда

«Челси» қишки трансферлар вақтида Оскарни «Шанхай Теллэйс»га 60 миллион фунт эвазига пуллаб, бу маблағни жамоа мудофааси ва ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун сарфлаши мумкин.
The Guardian нашри маълумотига кўра, лондонликлар клуби «Монако»нинг 2 футболчиси – ҳимоячи Жибрил Сидибе ва хавбек Тьемуэ Бакайокога қизиқмоқда.
«Челси» бош мураббийи Антонио Конте ва жамоа техник директори Майкл Эменало ноябрь ойида монегаскларнинг Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида Лондонда «Тоттенҳэм»га қарши ўтказган ўйинини трибунада туриб томоша қилган.
Бундан ташқари, «Челси» скаутлари «Фенербаҳче» ҳимоячиси Симон Кьер ҳамда «Рома»нинг икки футболчиси – ҳимоячи Антонио Рюдигер ва хавбек Раджа Найнгголанни кузатмоқда.
Мавзуга оид

21:06 / 10.03.2025
Британия ҳукумати суд орқали Абрамовичнинг 2 млрд фунтини тортиб олмоқчи

16:10 / 07.02.2025
«Сити»да қайта қуриш ва Саудия эртаги давом этиши. Қишнинг асосий трансферлари

11:30 / 26.01.2025
Мбаппеда илк ҳет-трик, Ҳусановда омадсиз дебют. Кун ўйинлари

01:58 / 26.01.2025