Тюменлик депутат йўл очилиши маросимига антиқа кийимда ташриф буюрди

Фото: Сергей Русанов
Россиянинг Тюмен шаҳри думаси депутати Альбина Селезнёва айланиб ўтувчи йўл қисмининг очилиши маросимига оқ айиқ кийимида ташриф буюрди. Аёл депутатнинг бу антиқа кўринишига Znak нашри эътибор қаратди.
ОАВ маълум қилишича, депутатнинг бундай либосни кийиб олишига совуқ ҳаво ҳарорати сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Йўлнинг очилиши маросими 21 ноябрда бўлиб ўтди. Унда Тюмень вилояти губернатори Владимир Якушев ва бошқа кўплаб амалдорлар иштирок этган.
Мавзуга оид

13:54 / 28.12.2024
Тюмен ва Свердловск областлари билан ўзбекистонликларни ишга жойлаштириш бўйича келишиб олинди

13:16 / 18.11.2024
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади

09:58 / 20.04.2024
Россияда Тюмен вилояти жануби аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин

12:03 / 03.04.2024