Тюмен ва Свердловск областлари билан ўзбекистонликларни ишга жойлаштириш бўйича келишиб олинди
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Россиянинг Тюмен областидаги "Сити Строй72" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Жанат Габдулинов ва Свердловск областидаги "СЭВКО" заводи директори Владислав Коротенко билан музокара ўтказди.

Фото: Дунё
Учрашувлар Ўзбекистон президентининг "Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида ташкил этилди.
Мулоқотлар давомида Ўзбекистонда меҳнат миграциясини тартибга солиш бўйича амалга оширилаётган дастурлар, хорижга ишчи кучини жалб қилиш мақсадида мамлакат ҳар бир вилоятида ташкил этилган Мономарказлар фаолияти ҳақида сўзлаб берилди.
Томонлар ушбу корхоналарда мавжуд бўш иш ўринларига Ўзбекистон фуқароларини уюшган ҳолда жалб қилиш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.
Бўлиб ўтган музокаралар натижасида "Сити Строй72" МЧЖ 100 нафарга яқин, "СЭВКО" заводи эса 80 кишини иш билан таъминлаш бўйича Ўзбекистон томонига буюртма жўнатиши тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид

15:31 / 03.02.2025
Россияда қийин аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

19:06 / 12.12.2024
Россияда мушкул аҳволга тушиб қолган бир оиланинг беш аъзоси Ўзбекистонга қайтарилди

13:16 / 18.11.2024
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади

08:30 / 06.05.2024