Флорида аэропортида самолёт қўниш вақтида портлаб кетди

Флорида штатининг Голливуд шаҳридаги Форт-Лодердейл аэропортида Fedex компаниясининг самолёти ёниб кетгандан кейин унинг дум қисмида портлаш юз берди.
Юк самолёти бортида ёнғин унинг қўниши вақтида юз берган, деб хабар бермоқда АҚШ федерал фуқаролик авиацияси бошқармаси твиттерда. Гувоҳлар томонидан чоп этилган видеода портлаш ёнғиндан кейин содир бўлганини кўриш мумкин бўлган.
Бошқарма маълумотларига кўра, воқеа самолёт қўниши вақтида шассиси бузилгани сабабли содир бўлган.
Маълум қилинишича, воқеа сабабли аэропортнинг учиш-қўниш йўлакларидан бири ёпиб қўйилган.
Бу воқеа бир кун ичида америка самолётлари билан юз бераётган иккинчи кўнгилсизликдир. Аввалроқ Чикагодаги О'Хара халқаро аэропортида American Airlines авиакомпаниясининг самолёти ёниб кетгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид

08:58 / 10.03.2025
Германия Трамп F-35 самолётларини «ўчириб қўйиши» мумкинлигидан хавотирда

13:58 / 07.03.2025
Австралияда ўсмир ўқотар қурол билан самолёт бортига яширинча чиқди

15:24 / 02.03.2025
Douglas, Boeing, Airbus ва Ту-154 – Фуқаро авиацияси тарихида уриб туширилган самолётлар

10:51 / 28.02.2025