Германия Трамп F-35 самолётларини «ўчириб қўйиши» мумкинлигидан хавотирда
Германиядаги сиёсатчилар ва оммавий ахборот воситалари ҳарбий авиацияда Вашингтонга таяниш хавф туғдирадими ёки йўқми, шу масалани муҳокама қилмоқда. Баҳс АҚШ Украинага қурол-яроғ ва разведка маълумотларини етказиб беришни тўхтатганидан кейин пайдо бўлди.

Фото: ZUMAPRESS
Германия АҚШнинг Украинага қурол-яроғ ва разведка маълумотлари етказиб беришни тўсатдан тўхтатиб қўйиши ортидан Вашингтон билан ҳарбий авиация соҳасида ҳамкорлик хавф туғдирадими ёки йўқми, шу масалани муҳокама қилмоқда. Американинг F-35 қирувчи самолётларини тез ўчириш функцияси (Kill Switch) Германия ҳаво кучларини (люфтваффе) Оқ уйга қарам қилиб қўйиши мумкин, деб ёзади Германиянинг Handelsblatt ва Bild газеталари 8 март, шанба куни.
Ҳарбий саноатдаги манба Handelsblatt'га ваҳимага берилмаслик кераклигини айтди ва Вашингтон люфтваффени қарам қилиб қўйиши ва уни қўллаб-қувватлашни тўхтатиши даргумон деб атади. «Бундай ҳолатда биз F-35'ни эҳтиёт қисмлар тугагунча ёки самолёт тизимни янгилашни талаб қилмагунча ишлата оламиз», — деди манба нашрга.
Handelsblatt'нинг эслатишича, Lockheed Martin аввалроқ F-35 қирувчи самолётлари учун дастурий таъминот билан боғлиқ муаммоларга дуч келган. Бу Дания, Норвегия ва Белгияга машиналарни етказиб беришда кечикишларга олиб келди.
Сиёсатчиларнинг муносабати
Бундестагдаги Христиан-демократик ва Христиан-социал иттифоқ (ХДИ/ХСИ) фракцияси раҳбари ўринбосари Йоханн Вадефул Handelsblatt газетасига берган интервюсида консерватив блок F-35 учун шартномадан воз кечиш ниятида эмаслигини айтди. Унинг партиядоши, Бундестаг депутати Инго Гедехенс бу масалани чуқурроқ ўрганишга чақирди.
«Биз яқиндан кўриб чиқишимиз ва эҳтиёт бўлишимиз керак. Агар биз F-35 каби қурол тизимига шунчалик кўп пул сарфласак, уни қандай ишлатишни ҳам ўзимиз ҳал қилишимиз керак», деди Гедехенс 8 март куни Bild газетасига. «Биз Бундесвер учун сотиб олган Америка қурол тизимлари шунчаки ўчириб қўйилиши мумкин эмас».
Мавзуга оид

13:58 / 07.03.2025
Австралияда ўсмир ўқотар қурол билан самолёт бортига яширинча чиқди

15:24 / 02.03.2025
Douglas, Boeing, Airbus ва Ту-154 – Фуқаро авиацияси тарихида уриб туширилган самолётлар

10:51 / 28.02.2025
Ҳавога совурилган пуллар — советларнинг ўзини оқламаган яна бир лойиҳаси

16:45 / 26.02.2025