КХДРда илк бор бўлиб ўтган авиашоуда 200 мингдан ортиқ одам тўпланди

КХДР шарқидаги Вонсан шаҳри Галма аэропорти ҳудудига 200 мингдан ортиқ одам тўпланди. 24 сентябрдан бошлаб бу ерда мамлакат тарихидаги илк авиашоу бўлиб ўтмоқда.
Вонсан авиашоуси Америкада ишлаб чиқилган Hughes 500 вертолётининг парвози билан бошланди. Ушбу кўпмақсадли учар машиналар Корея халқ армияси сафида туради. Авиашоуга асосан КХДР томонидан харид қилинган Россия самолётлари Ту-154, Ту-134, Ил-18 самолётлари қўйилган.
Томошабинлар орасида МиГ-29 ва Су-25 қирувчи самолётлари кўпроқ қизиқиш уйғотган. Ташкилотчиларнинг ТАСС агентлигига маълум қилишларича, мамлакат етакчиси Ким Чен Ин учувчиларга кўрсатган маҳоратлари учун миннатдорчилик билдирган.
Мавзуга оид

22:14 / 11.03.2025
КХДР Украинадаги уруш вақтида ҳарбий заводлари майдонини кенгайтирди

22:17 / 10.03.2025
КХДР Япониядан 1945 йилда ўлдирилган корейсларнинг қариндошларидан кечирим сўрашни талаб қилди

17:19 / 10.03.2025
КХДР Сариқ денгиз томон баллистик ракеталар учирди

18:41 / 05.03.2025