КХДР ўзининг биринчи разведкачи самолётини йиғишни деярли якунлагани маълум бўлди
Сунъий йўлдош ёрдамида олинган суратлардан кўриш мумкинки, Шимолий Корея разведкачи самолётни йиғишда «Ил-76» ҳаво кемасидан фойдаланмоқда.

Фото: AP
Шимолий Корея ўзининг биринчи узоқ масофали радиолокацион аниқлаш самолётини йиғиш устидаги ишларни яқинлашга тайёр турибди. Бу ҳақда КХДРни ўрганиш билан шуғулланувчи 38 North хабар берди.
Нашр Пхеняндаги Сунан аэропортининг Airbus компаниясига тегишли Pleiades Neo сунъий йўлдош тизимлари ёрдамида олинган суратларини эълон қилди. Суратда фюзеляжнинг юқори қисмига ўрнатилган радиолокацион станция антенналарига эга «Ил-76» самолётини кўриш мумкин.
Суратларда кўзга ташланган оқ учбурчакни Хитойнинг радиолокацион разведка самолётларида учратиш мумкин. «Учбурчак ишончи далил бўла олмаса-да, бу Хитой томонидан кўрсатилаётган қўллаб-қувватлов ёки таъсирни кўрсатиши мумкин», — дейилади хабарда.
Нашр КХДРда биринчи разведкачи самолётнинг пайдо бўлишини «узоқ йиллардан бери янги ҳаво кемасини олмаган ҳарбий-ҳаво кучлари учун муҳим янгиланиш» деб атади.
Шимолий Корея ўзининг биринчи разведка самолёти учун асос сифатида Air Koryo авиакомпанияси юк ташишда фойдаланган «Ил-76»ни олган. Самолёт 2023 йил октябрда техник хизмат кўрсатиш марказига ўтказилган, шунингдек, кейин фюзеляжнинг юқори қисмини қайта жиҳозлаш бошланганди.
Сеулдаго Korea Defence Study Forum таҳлилий маркази раҳбари Чон Чон Укнинг маълум қилишича, разведкачи самолёт КХДРга ҳаво кемаларини аниқлаш ва уларнинг ҳаракатини кузатиш, бошқа ҳарбий объектларни топиш ва олинган маълумотларни ердаги марказларга узатиш имконини беради.
Экспертнинг сўзларига кўра, КХДРга Жанубий Кореяни кун-у тун кузатиш учун камида тўртта разведкачи самолёт керак бўлади. Чон Чан Укнинг қўшимча қилишича, Жанубий Кореяда бу турдаги самолётлардан тўртта бор ва улар яна тўртта сотиб олишни режалаштирмоқда.
Шимолий Корея 2023 йил ноябрда ўзининг биринчи «Манригён-1» разведка сунъий йўлдоши орбитага муваффақиятли учирилганини эълон қилганди. Пхенян баёнотига кўра, у Америка ва Жанубий Корея қўшинларининг ҳаракатини кузатишга мўлжалланган. КХДРнинг қайд этишича, сунъий йўлдош Оқ уй, Пентагон ва АҚШдаги бошқа қатор ҳарбий объектларни суратга олган. Шу билан бирга, экспертлар разведкачи самолёт имкониятларига шубҳа билан қарамоқда.
Мавзуга оид

22:17
КХДР Япониядан 1945 йилда ўлдирилган корейсларнинг қариндошларидан кечирим сўрашни талаб қилди

17:19
КХДР Сариқ денгиз томон баллистик ракеталар учирди

14:25 / 04.03.2025
КХДР ҳарбийлари январ ўрталаридан буён Украинадаги урушда иштирок этмаяпти

17:35 / 27.02.2025