Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёдаги бозорда сотувчи бир гуруҳ шахслар томонидан пичоқлаб ўлдирилди
Марҳумнинг беваси ижтимоий тармоқдаги мурожаатида қотиллар олдиндан таҳдид қилиб келишгани, лекин тегишли органларга қилинган мурожаат бефойда бўлганини айтиб берган.

Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятидаги бозорда бир эркакнинг рафиқаси кўз ўнгида 5 киши томонидан пичоқлаб ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унда айтилишича, Шўрчи туманида содир бўлган ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят иши доирасида 2 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Жиноят ишининг тергови вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Аёл ижтимоий тармоқлардаги мурожаатида ҳодиса 2025 йил 16 июл куни марказий Шўрчи деҳқон бозорида рўй бергани, турмуш ўртоғи Эшматов Элбекни қўшни ошхонада ишловчи Бўриев Улуғбек, унинг шериги Карим, онаси Дилором ва жияни Озодбек томонидан ўлдирилганини айтган.
Унинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғини ўлдирган шахслар бегона эмас. Улар бир неча бор мазкур оилага ўлдириш билан таҳдид қилиб келган. У бундай таҳдид ҳақда тегишли органларга мурожаат қилишгани, аммо ички ишлар органи ходимлари «ўлим ҳолати» бўлганидан кейин чора кўрилишини айтишганини сўзлаб берган.
У тўрт фарзанди билан бева қолган.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Иқтисодни халқ саломатлигидан устун қўйишмасин” – заҳарланаётган навоийликлар ҳақида суҳбат
Жамият | 16:21
-
Ҳафта давомида ҳарорат ўзгаришсиз қолиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:15
-
Тошкент аэропорти қаршисидаги кўприк реконструкциясининг қиймати маълум бўлди
Ўзбекистон | 16:13
-
Наманганда икки ўсмир каналда чўкиб кетди
Ўзбекистон | 15:15
Мавзуга оид

19:22 / 25.07.2025
Конибодомдаги серияли қотилликлар бўйича тўрт киши умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

15:48 / 13.07.2025
Фарғонада танишини уриб кетган ҳайдовчи қасддан одам ўлдиришда айбланмоқда

17:45 / 12.07.2025
Чинозда опасини ўлдириб, 7 кун гилам ичида сақлаган йигитга ҳукм ўқилди

17:56 / 10.07.2025