Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чинозда опасини ўлдириб, 7 кун гилам ичида сақлаган йигитга ҳукм ўқилди
У 8 йилга қамалди, жазони умумий тартибли колонияда ўташи белгиланди.

Фото: Видеодан кадр \ Millar
Тошкент вилояти, Чиноз туманида ўз опасини ўлдириб, 7 кун уйда сақлаган йигитга суд ҳукми ўқилди. У 8 йилга қамалди, жазони умумий тартибли колонияда ўташи белгиланди.
Қотиллик 2025 йил 14 феврал куни содир бўлган. 1999 йилда туғилган йигит 1995 йилда туғилган опасини ўлдириб, мурдасини гиламга ўраб қўйган. Орадан 7 кун ўтгач, бу ҳақда дўстларига хабар берган. Йигит сўзларига кўра, жанжал кредит туфайли юзага келган.
«Кредитдан келиб чиққан эди. Ҳолат сабаби тарбия бўлмаганидан, отамиз бўлмаган. Опам асабий эди, аммо кўпинча ярашиб кетардик. Охирги марта кредитга пул тўламай ўтказиб юбораверди. Мен пул ўтказдим. Тунда хонамга пичоқ билан келди. Пичоқни менга қаратди-да қўли пайигача кесилиб кетди. Қонни кўрганимдан кейин ўзимни бошқаролмай қолдим. Шок ҳолатида эдим. Мурдасини кўрганимдан кейин қотиллик қилганимни тушундим. Мурдани балконга чиқариб қўйдим», деди у.
Суд онанинг даъвоси йўқлигини, аёл доимий жанжаллар қилиб келганини инобатга олган ҳолда, йигитни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг «ж» бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – ҳалол дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Яккасарой туманидаги ёнғинда еттита арча дарахти ёниб кетди
Ўзбекистон | 15:11
-
Porscheʼнинг автобизнесдан фойдаси иккинчи чоракда 91 фоизга камайди
Авто | 15:07
-
Битирувчиларни техникумга қабул қилиш муддати 10 августга қадар узайтирилди
Таълим | 14:55
Мавзуга оид

23:59 / 25.07.2025
Свет ўчмаган кун йўқ: Тошкент электрсиз қийналмоқда

19:22 / 25.07.2025
Конибодомдаги серияли қотилликлар бўйича тўрт киши умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

18:40 / 25.07.2025
Вазир ўринбосари Тошкентнинг бош режаси ўзгаришини рад этди. Лекин акс баёнотлар ва лойиҳалар кўп

17:48 / 25.07.2025