Таълим | 13:45 / 19.07.2025
1448
2 дақиқада ўқилади

Жорий йил хотин-қизлар учун 4000 та грант ўрни ажратилади

Фото: Kun.uz

Президент фармойишига кўра, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қатор таклифларни давлат комиссиясига тақдим этади.

Жумладан:

🔸 республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига ажратилган 1 320 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан;
🔸 давлат олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган, хорижда истиқомат қилаётган ёш ватандошлар учун 30 та давлат грантининг таълим йўналишлари кесимидаги тақсимоти бўйича;
🔸 Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда хотин-қизлар учун ажратилган 4 000 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан;
🔸 давлат буюртмасининг тақсимотида иштирок этиш истагини билдирган ҳамда талабалар қабулини давлат олий таълим ташкилотлари учун белгиланган тартиб ва шартларда амалга оширувчи нодавлат олий таълим ташкилотлари рўйхатини;
🔸 давлат буюртмасининг тақсимотида иштирок этувчи олий таълим ташкилотларининг таклифларига асосан 2025-2026 ўқув йили учун олий таълим ташкилотлари, таълим шакллари ва таълим тиллари кесимидаги умумий қабул параметрлари бўйича таклифларни.

Мавзуга оид