Жамият | 18:02 / 18.07.2025
17033
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда ҳайдовчи одамларни судраб кетди

Машинадагилар овқатланишга келиб, ошхона эгаси билан жанжаллашиб қолган. Улар олдин ҳам бу ерда пулини бермай овқатланиб юришгани айтилмоқда.

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Nexia-3 одамларни судраб кетаётгани акс этган видео тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Воқеа 8 июл куни Миришкор туманидаги ошхона яқинида юз берган.

Унга кўра, фуқаролардан бирининг Nexia-3 русумли машинасида йўловчи сифатида келган икки киши ошхона эгаси билан тортишиб қолган. Шундан сўнг ошхона эгаси ва унинг қариндошлари машинани тўхтатишга ҳаракат қилади. Бироқ машина ҳаракатланиб, уларни судраб кетган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Миришкор туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Kun.uz’га мазкур ҳолат юзасидан келиб тушган маълумотда айтилишича, машинадаги шахслар сохта СЭС ходимлари бўлиб, улар аввал ҳам ушбу ошхонага келиб, овқатланиб пулини беришмаган.

Мавзуга оид