Ўзбекистон | 17:16 / 18.07.2025
5726
4 дақиқада ўқилади

«Бу табиатга бешафқат муносабат» – депутат тадбиркор Мурод Назаровнинг таклифини танқид қилди

Депутат Жавлон Абдуллаев қурувчи тадбиркор Мурод Назаровнинг «дарахтлар банки» ташкил этиш таклифига билдирган муносабатида буни экологик жиноятга тенглаштирди. Экопартия вакили мораторий сабаб йил бошидан бери 453 мингдан зиёд дарахт кесилиши олди олинганини маълум қилди.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон Экологик партияси вакили, Қонунчилик палатаси депутати Жавлон Абдуллаев тадбиркор Мурод Назаровнинг «дарахтлар банки» ташкил этиш ҳақидаги таклифига муносабат билдирди. Назаров Тошкент шаҳрида уй-жой қурилишига дарахтлар халақит қилаётгани, уларни кесишга қўйилган мораторий бекор қилиниши лозимлигини билдирган эди. Тадбиркор таклифига кўра, бир кесилган дарахт ўрнига бошқа ерда бир нечта дарахтлар экилади.

Депутат Жавлон Абдуллаев битта дарахтни катта қилиб ўстириш учун камида ўн йиллаб вақт, сабр ва доимий парвариш талаб этилишини эслатди.

«Ҳар бир етук дарахт кислородни чиқариш орқали ҳавони тозалаши, шовқин даражасини пасайтириши, ҳароратни тартибга солиши, тупроқ эрозиясининг олдини олиши каби вазифаларни бажаришини наҳотки девелопер билмаса!?»  дея ёзади депутат.

Депутат тақдим этган маълумотларга кўра, 2025 йилнинг биринчи олти ойи давомида дарахтларни кесиш бўйича келиб тушган 3 235 та ариза рад этилгани натижасида 453 238 та дарахтни кесишнинг олди олинган. Рад этилган аризаларда кўрсатилган дарахтлар орасида 86 309 таси қимматбаҳо навларга мансуб бўлган.

Абдуллаевнинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда «қайта экиш» номида кўчирилаётган ёки янги экилган кўчатларнинг аксарияти кўкармаётгани, қуриб қолаётганини жамоатчилик кўриб, кузатиб турибди. Бу каби тадбирлар, табиатни асраш эмас, аксинча, фақат дарахтларни йўқ қилиш орқали экологияни янада ёмон аҳволга солаётганини кўрсатмоқда, дейди депутат.

«Шунингдек, бу каби ёндашув нафақат экологик мувозанатга, балки Ўзбекистон қонунчилигида мустаҳкамланган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тамойилларига мутлақо зид ҳисобланади. Агар ҳар ким дарахтни ўз ҳудудидаги тўсиқ сифатида кўриб, уни кесишни „муқобил экиш“ билан алмаштирса, бу  табиатга қарши очиқчасига тажовуз, яъни экологик жиноят саналади»,  дея ёзган Абдуллаев.

Экологик партия вакили ривожланган мамлакатларда ноқонуний кесилган ҳар бир дарахтнинг ҳатто сантиметри учун молиявий жавобгарлик белгилангани — айрим ҳолларда девелопердан ерни қайтариб олишгача борилади, дарахтларни кесиш эмас, ҳаттоки шикастланган ва қуриб қолиш хавфи остидаги дарахтларни «тирилтириш» бўйича ишлар олиб борилаётганини қайд этди. Ўзбекистонда ҳам бу борада кескин чоралар кўриш, қонунчиликка ана шундай таъсирли механизмларни жорий этиш вақти етиб келди, дейди партия вакили.

«Биз, Экопартия депутатлари тадбиркорларнинг бу каби табиатга бешафқат муносабатлари ва таклифларига мутлақо қаршимиз. Бу каби чуқур таҳлил қилинмасдан билдирилган таклифлар келгусида табиатга бефарқлик билан ёндашиш ва экологик барқарорликка таҳдид солувчи ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин. Шуни қатъий таъкидлаймиз: ҳар қандай ривожланиш, бунёдкорлик ва реконструкция ишлари экологик манфаатлар ҳисобига эмас, улар билан мувозанатда олиб борилиши лозим»,  дейди депутат.

Депутат Экопартия #men_daraxt_kesilishiga_qarshiman ҳештеги остида табиатни асраш бўйича акцияларини ўтказиши ва уларда барча фаол фуқароларни иштирок этишга чақирди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди