Ўзбекистон | 08:25 / 17.07.2025
2804
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпи шаҳарларда истиқомат қилади

Мамлакат аҳолисининг 19,3 миллион нафари шаҳар жойларда истиқомат қилса, 18,6 миллион нафари қишлоқларда яшайди.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 38 миллион кишига яқинлашди.

Статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2025 йил 1 июл ҳолатига Ўзбекистонда доимий аҳоли 37 859 698 кишини ташкил этмоқда.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2 фоизга ошган.

Шундан 18,8 миллион нафари аёллар, 19,1 миллион нафари эса эркаклардир. Мамлакат аҳолисининг 19,3 миллион нафари шаҳар жойларда истиқомат қилса, 18,6 миллион нафари қишлоқларда яшайди.

Мавзуга оид