Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЮНЭЙДС: Шарқий Европада ОИТС билан боғлиқ ўлимлар кўпаймоқда
Жаҳон ҳамжамияти ОИВга қарши курашни кучайтириши керак, дейди экспертлар. 2024 йилда дунё бўйлаб 630 000 киши ОИТСдан вафот этди.

Фото: news.un.org
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ОИВ/ОИТС бўйича қўшма дастури (ЮНЭЙДС, UNAIDS) «ОИТС, инқироз ва трансформация кучи» деб номланган 2025 йилги ОИТС бўйича глобал ҳисоботни тақдим этди. Унда айтилишича, миллионлаб одамларнинг ҳаётига таҳдид солаётган халқаро молиялаш инқирози шароитида мамлакатлар ОИВга қарши чораларни зудлик билан кучайтириши керак.
Ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича, 2025 йилда молиялаштиришнинг қисқариши ва сиёсий қўллаб-қувватлашнинг заифлашиши соғлиқни сақлаш тизимидаги катта носозликларга, тиббиёт ходимларининг ишдан бўшатилишига, ОИВ профилактикаси дастурлари тўхтатилишига ва даволанишни тўхтатиш таҳдидига олиб келди. Агар АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган дастурлар бутунлай тўхтатилса, ЮНЭЙДС 2025-2029 йиллар оралиғида 6 миллион янги ОИВ инфекцияси ҳолати ва 4 миллион қўшимча ОИТС билан боғлиқ ўлимни прогноз қилади. «Бу шунчаки маблағ тақчиллиги эмас, бу вақт таъсирида ишловчи бомба», деди ЮНЭЙДС ижрочи директори Винни Бянима.
ОИВнинг олдини олиш дастурлари инқирозга юз тутмоқда ва заиф гуруҳлар билан ишлайдиган ташкилотлар «катта даражада молиялаштирилмаяпти». 2024 йилда 630 минг киши ОИТСдан вафот этди, уларнинг 61 фоизи - жанубий Африкада. Ҳисоботда айтилишича, йилига 210 000 дан ортиқ 15 ёшдан 24 ёшгача бўлган қизлар ва ёш аёллар ОИВ инфекциясини юқтирган — бу кунига 570 та янги ҳолат.
Шарқий Европа ва Марказий Осиёда ОИВ инфекциясининг янги ҳолатлари сони ҳар йили ўсишда давом этмоқда. 2024 йилда у йилига 130 мингга яқин ҳолатга етди, бу 2010 йилга нисбатан 7 фоизга кўп. Жами, ташкилот маълумотларига кўра, у ерда 2,1 миллионга яқин ОИВга эга одам истиқомат қилади. Гарчи бутун дунё бўйлаб янги ОИВ инфекциясининг 7 фоизи минтақа ҳиссасига тўғри келса-да, ЮНЭЙДС 2030 йилгача ОИТС эпидемиясини тугатиш мақсадларидан ортда қолаётганини таъкидламоқда.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Дефицит қисқарган, газ ва олтин сотиш кўпайди – Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
Иқтисодиёт | 20:22
-
ҲАМАС Ғазо бўйича келишувнинг жорий матнини рад этди ва тузатишларни таклиф қилди
Жаҳон | 20:17
-
Шавкат Мирзиёев Россия президентига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон | 20:11
-
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03
Мавзуга оид

07:35 / 18.07.2025
Европанинг уч давлати Украина учун АҚШ қуролларига пул тўламайди

13:20 / 11.07.2025
Европанинг 12 шаҳрида жазирама ҳарорат туфайли 2,3 минг киши вафот этди

14:36 / 10.07.2025
Канцлер Мерц Германиянинг НАТОда етакчи бўлишини хоҳлаяпти

17:41 / 09.07.2025