Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европанинг уч давлати Украина учун АҚШ қуролларига пул тўламайди
Франция ва Италия Украина учун Америка қуролларига тўловда иштирок этишдан бош тортди. Чехия Киевга ёрдам кўрсатишнинг бошқа шаклларига эътибор қаратмоқчи.

Фото: AP
Европанинг НАТОга аъзо уч давлати – Франция, Италия ва Чехия Украина учун Америка қуролларига пул тўлаш ташаббусида иштирок этишдан бош тортди. Бу ҳақда турли ғарб нашрлари ўз манбаларига таяниб хабар берди. Politico нашрининг ёзишича, Франциянинг салбий позицияси мамлакат президенти Эммануэл Макрон узоқ вақтдан бери европаликлар ички харидлар орқали ўз мудофаа саноатини ривожлантиришни таъкидлаб келаётгани билан изоҳланади. Шу билан бирга, Франция ҳукумати бюджет тақчиллиги билан курашишга уринишлар фонида ўзининг мудофаа харажатларини оширишда қийинчиликларни бошдан кечирмоқда.
Худди шу сабаб — бюджет туфайли Италия харидлар учун тўлов ташаббусига қўшилишни истамайди. Италия Мудофаа вазирлигидаги манбалар La Stampa нашрига берган интервюсида: «Италиянинг деярли ҳеч қандай бюджет имконияти йўқ. Бу ерда Америка қуролларини сотиб олиш ҳақида ҳеч қачон гап очилмаган», деди.
Чехия бош вазири Петр Фиала ҳам унинг мамлакати Украина учун Америка қуролларини сотиб олишда иштирок этиш ниятида эмаслигини айтди. «Чехия Чехиянинг ўқ-дорилар ташаббуси каби Украинани қўллаб-қувватлашнинг бошқа лойиҳалари ва йўлларига эътибор қаратмоқда. Шу сабабли, ҳозирги босқичда биз ушбу дастурда иштирок этишни ўйламаймиз», деди у Publico учун изоҳида.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Кун тартибидаги маиший коррупция ва зарарни қоплаганга озодлик — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:30 / 02.08.2025
-
Хитойда эркак сув остида 5 кун яшаб, тирик қолди
Жаҳон | 23:24 / 02.08.2025
-
АҚШ Сенати Россияга қарши янги санкцияларни маъқулламасдан таътилга чиқмоқда
Жаҳон | 22:55 / 02.08.2025
-
АИ-80 нархи, ундан воз кечиш ва присадкали АИ-92 — Рақобат қўмитаси изоҳлари
Иқтисодиёт | 22:24 / 02.08.2025
Мавзуга оид

16:14 / 02.08.2025
Журналистлар Украинада 121 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини тасдиқлади

14:28 / 02.08.2025
Ўзбекистон ва Франция ўртасида диппаспорт эгаларига виза бўйича битим имзоланди

12:49 / 02.08.2025
АҚШ сенаторлари Украинага 55 млрд доллар ажратишни таклиф қилди

11:56 / 02.08.2025