Ўзбекистон | 14:00 / 29.01.2025
5138
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Ярим миллиондан зиёд янги фойдаланувчи: ўзбекистонликлар Hambi superapp’ни танламоқда

Hambi экотизими хизматининг янги версияси ишга туширилганидан бери уч ой ичида 700 000 янги фойдаланувчини қамраб олди. Платформадан мунтазам равишда фойдаланадиган мижозлар сони эса аллақачон ойига 4 000 000 дан ошди.

Фото: Beeline Uzbekistan

Ўзбекистонда VEON глобал рақамли оператори томонидан ишга туширилган Hambi платформаси кундалик ҳаёт учун оммабоп хизматларни ягона иловада мужассамлаштирди. Хусусан, барча мобил алоқа операторлари мижозлари учун молиявий хизматлар, жумладан, комиссияларсиз P2P пул ўтказмалари, теледастурлар ва ўйинлар, автомобиль суғуртаси, онлайн харидлар ва чипталарни банд қилиш имкониятлари тақдим этилган. Beeline Uzbekistan фойдаланувчилари учун эса ўз SIM-карталарини бошқариш янада қулайроқ бўлиб, балансни текшириш, хизматларни фаоллаштириш ҳамда мақбул тарифлар ва интернет-пакетларни танлаш каби амалларни осонлик билан бажариши мумкин.

Янги платформа ишга туширилганидан бери фойдаланувчилар Ўзбекистон ва бошқа давлатларнинг турли соҳа мутахассислари бўлган шифокорлар билан ишлайдиган Hambi Davo хизмати орқали 500 дан ортиқ онлайн консультациялар олишга муваффақ бўлдилар. Бу маслаҳатлар, айниқса, яшаш жойидаги клиникаларга ўз вақтида мурожаат қилиш имкониятига эга бўлмаган одамлар учун муҳимдир. Мисол учун, Тошкентлик шифокор самарқандлик ёш она Ойшага ёрдам берди. Унинг уч ёшли ўғли қорнидаги кучли оғриқдан шикоят қилаётган эди. Hambi Davo туфайли она ўн беш дақиқа ичида болалар касалликлари бўйича мутахассис билан боғланиб, аломатлар ҳақида гапириб берди ва унинг тавсияларини олди. Эртаси куни боланинг аҳволига қараб даволаш режаси ўзгартирилди.

“Мен онлайн тарзда сифатли ёрдам олиш мумкинлигини кутмаган эдим. Доктор Саид ўғлимни узоқ давом этиб келаётган азобдан қутқарди, бунинг учун миннатдорлигимнинг чеки йўқ!” - дея ўз фикри билан ўртоқлашди Ойша.

Бошқа бир ҳолатда, тошкентлик шифокор терапевт нукуслик 52 ёшли бемор Марямга гипертоник криз ташхисини қўйди ва аёлнинг аҳволини барқарорлаштириш учун тезкор чоралар кўришга кўмаклашди. Hambi Davo мутахассисларга бутун мамлакат бўйлаб, шу жумладан чекка ҳудудларда яшовчи аҳолига ҳам онлайн маслаҳат бериш имкониятини яратиб бермоқда.

“Бизнинг Hambi'га юклаган вазифамиз мижозларимизга замонавий платформалар ёрдамида куннинг барча 1440 дақиқаси давомида фойдали ва қулай хизматлардан фойдаланишда кўмаклашишдир. Барча мобил операторлар фойдаланувчилари бу ерда кундалик маиший муаммоларини ҳал қилишлари, дам олишлари, тиббий маслаҳатлар олишлари, молиявий маблағларини бошқаришлари ва ҳатто таътилларини режалаштира олишлари мумкин. Биз Hambi'ни экотизимнинг ҳозирги ва бўлажак мижозларининг ҳақиқий эҳтиёжларига эътибор қаратган ҳолда ривожлантиришни давом эттирамиз,” - дея изоҳ берди Beeline Uzbekistan тижорат директори Максим Ефремов.

Hambi'нинг бошқа хизматлари ҳам юқори даражада талабгир. Жумладан, 50 000 дан ортиқ автомобиль суғурта полисларини расмийлаштириш ва маълумотларни кузатиб бориш учун Hambi Auto тизимига киритилган.

Hambi ҳақида

Глобал рақамли оператор VEON 2024 йил ноябрь ойида Ўзбекистондаги барча мобил алоқа фойдаланувчилари учун мўлжалланган Hambi супер иловасини ишга туширди. Бу сунъий интеллектга асосланган инновацион платформа бўлиб, рақамли хизматлар ва уланиш имкониятларининг тўлиқ спектрини битта иловада бирлаштирган.

Супер иловада Hambi Davo - соғлиқни сақлаш бўйича онлайн маслаҳат хизмати ва Hambi Auto - автомобиль суғуртасига кириш каби функциялар мавжуд. Шунингдек, илова рақамли маркетплейс, саёҳат, кўнгилочар, телевидение, молиявий технологиялар ва ўйин хизматларини таклиф этади. Beeline Uzbekistan мижозлари учун иловада тарифлар, маълумотлар, роуминг ва бошқа хизматларни бошқариш каби қулай ўз-ўзига хизмат кўрсатиш функциялари ҳам мавжуд.

Hambi иловасини Android OS ва iOS қурилмалари учун мўлжалланган расмий иловалар дўконларидан юклаб олиш ва ўрнатиш мумкин.

***

"Unitel" МЧЖ 2006 йил 12 сентябрдан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизмат кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳ Дубай (БАА) жойлашган VEON халқаро телекоммуникация ҳолдинги таркибига киради. 2024 йилда Top Employer сертификатига эга бўлди.

VEON — бу 160 миллионга яқин мижозларга конвергент алоқа ва рақамли хизматларни тақдим этувчи рақамли оператор. Дунё аҳолисининг 7 фоизидан ортиғи яшайдиган олтита мамлакатда фаолият юритувчи VEON одамларни қўллаб-қувватлайдиган ва иқтисодий ўсишни таъминлайдиган технологияларга асосланган хизматлар орқали ҳаётни ўзгартирмоқда. VEON акциялари NASDAQ фонд биржасида рўйхатга олинган.

Beeline Uzbekistan’да 1,9 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилда Ўзбекистон бозорига киргандан сўнг, VEON мамлакат телекоммуникация саноатига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. "Unitel" МЧЖ Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчилардан бири ҳисобланади. Beeline Ўзбекистондаги фаолияти давомида тахминан 2 миллиард АҚШ доллари миқдорида солиқ тўлаган.

Сайт: beeline.uz

Facebook: @beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: @beelineuzbekistan

X: @beeline_uz

LinkedIn@beeline-uzbekistan

Реклама

Мавзуга оид