Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Астронавт коинотдан Ер устидаги улкан спрайтни кўрсатди
Бу атмосферанинг юқори қисмида момақалдироқ булутларидан 80 километр баландликда пайдо бўладиган ёрқин нурдир.

Фото: X / Astro_Ayers
NASA астронавти Никол Айерс коинотдан улкан қизил спрайт акс этган Ернинг таъсирли сурати билан ўртоқлашди. Ушбу ноёб атмосфера ҳодисаси 30 йилдан бери ўрганилаётган бўлса-да, олимлар учун ҳамон сир бўлиб қолмоқда.
У расмий равишда TLE (Transient Luminous Event) ёки ёруғликнинг ўтиш ҳодисаси деб аталади. Бу атмосферанинг юқори қисмида момақалдироқ булутларидан 80 километр баландликда пайдо бўладиган ёрқин нурдир. Унинг кўриниши атмосферанинг пастки қатламларида пайдо бўладиган кучли чақмоқ билан боғлиқ.
SpaceX Crew-10 миссияси учувчиси ва Халқаро космик станцияга (ХКС) 72- ва 73-экспедициялар аъзоси Айерс 3 июл куни ушбу ноёб ҳодисани суратга олди.
«Шунчаки зўр, бугун эрталаб Мексика ва Қўшма Штатлар устидан учиб ўтаётганимизда ушбу спрайтни кўрдим», деди у.
Бу ҳодиса баъзан медуза деб аталади, чунки ёруғликнинг кўплаб шохлари пайпаслагичдек тарқалади. Спрайтлар ҳажми ва шакли жиҳатидан фарқ қилади, энг каттаси Ер юзасидан 80 километр баландликда жойлашади. Қизил ранг атмосферанинг юқори қатламларида азот билан ўзаро таъсирга боғлиқ.
Улар биринчи марта 1989 йилда суратга олинган. Шунга ўхшаш «чақнаш» Юпитер атмосферасида ва эҳтимол, Сатурн ва Венерада ҳам содир бўлади.
Тавсия этамиз
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” компанияси “Yoz, shoshma!” акциясини эълон қилади
Ўзбекистон | 09:00 / 29.07.2025
-
#SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди
Жамият | 11:00
-
Dpa: Араб давлатлари ҲАМАСни Ғазода ҳокимиятдан кетишга чақирди
Жаҳон | 10:59
-
Тошкентда битта хонадон қарздорлиги сабаб бутун қават сувдан узиб қўйилди
Жамият | 10:44
Мавзуга оид

17:22 / 03.07.2025
NASA Қуёш тизимида «чақирилмаган меҳмон» пайдо бўлганини аниқлади

21:36 / 23.06.2025
Чилида дунёдаги энг катта телескоп биринчи синов тасвирларини узатди

17:14 / 17.05.2025
NASA афсонавий Voyager зондини 25 миллиард километр масофадан таъмирлашга муваффақ бўлди

01:03 / 08.05.2025