Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда одамсимон роботлар иштирокидаги илк футбол турнири бўлиб ўтди
Робот-футболчилар мустақил равишда, операторлар ёрдамисиз, фақат ўз сунъий интеллектига таянган ҳолда ҳаракат қилди.

Фото: AP
Хитойда бутунлай автоном ва тўлиқ ўлчамли одамсимон роботлар ўртасидаги биринчи футбол турнири – Robo League бўлиб ўтди. Андроидлар мустақил равишда, операторлар ёрдамисиз, фақат ўз сунъий интеллектига таянган ҳолда ҳаракат қилди.
Ўйинлар 10 дақиқадан икки тайм давом этди. Робот-футболчилар учга уч ўйнади, кўпинча кулгили тарзда қоқилди ва йиқилди, ҳатто баъзиларини замбилда олиб кетишга ҳам тўғри келди. Турнирда Синҳуа талабалари жамоаси ғалаба қозонди, деб ёзди Interesting Engineering.
Роботлар майдон бўйлаб мустақил равишда ҳаракатланди, тўпни 20 метргача бўлган масофада 90 фоиздан ортиқ аниқлик билан пайқади. Шунингдек, улар майдон чегараларини, дарвоза позициясини, жамоадошлари ва рақибларини тўғри аниқлай олди. Аммо машиналар тўсиқларни четлаб ўтишда қийинчиликларга дуч келди.
«Бир йил олдин роботлар ўйин вақтида зўрға ҳаракат қиларди, йиқилиб тушганда доимий равишда бузилиб қоларди. Хавфсизликни таъминлаш учун одам ёрдами керак эди. Энди улар автоном ўйнамоқда ва секундига 1 м тезликка эриша олди», деди турнир ташкилотчиларидан бири.
Бундай ўйинларни Хитойда мунтазам равишда ўтказиш режалаштирилган ва шу йилнинг август ойида яна ҳам йирик Бутунжаҳон одамсимон робот ўйинлари бўлиб ўтади, унда бошқа мусобақалар ҳам ўтказилади.
Футбол мусобақаларидан ташқари, Хитойда одамсимон роботлар бошқа спорт турларида ҳам рақобатлашади. Май ойида Ханчжоуда гуманоид машиналар ўртасида бокс бўйича дунёдаги биринчи турнир бўлиб ўтди. Тадбир «Real Steel» филмидаги лавҳаларни эслатди, унда яқин келажакда рингдаги боксчилар ўрнини одамлар томонидан бошқариладиган улкан роботлар эгаллайди.
Бундан олдинроқ Хитой роботлар ва одамлар иштирокидаги дунёнинг биринчи яриммарафонига мезбонлик қилган эди. Пойгада 12 минг одам ва 20 дан ортиқ андроид иштирок этди, бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам маррага етиб боролмади.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Президент мустақилликнинг 34 йиллигига тайёргарлик кўриш бўйича қарор имзолади
Ўзбекистон | 09:50
-
Мерц АҚШ билан биргаликда Украина ҳаво мудофаасини кучайтириш ниятида
Жаҳон | 09:46
-
Ўзбекистон ва Миср серҳосил картошка навларини етиштиришни бошлайди
Ўзбекистон | 09:25
-
Россия қиймати 40 млрд евродан ошиқ активларни миллийлаштирди
Жаҳон | 09:07
Мавзуга оид

22:15 / 10.07.2025
Хитойда Шинжон-Уйғур автономияси амалдори ўлимга ҳукм қилинди

18:19 / 10.07.2025
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли қурилишига Ўзбекистон компаниялари ҳам жалб қилиниши мумкин

17:15 / 10.07.2025
12,6 минг долларга кроссовер — Geely Icon 2026 тақдим этилди

09:35 / 10.07.2025