Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzcard Express банк хизматларидан фойдаланишни осонлаштиради
28 июн куни Фарғонада биринчи Uzcard Express хизмат кўрсатиш офиси очилди, у орқали банк карталарини очиш, POS-терминалларни харид қилиш, банкомат орқали нақд пул олиш, шунингдек, рақамли тўловлар бўйича маслаҳатлар олиш мумкин. Бу “unbanked” сегмент вакилларига тез, қулай ва банк филиалига бормасдан UZCARD экотизимига уланиш имконини берувчи тўлақонли инфратузилмани яратиш йўлидаги қадамдир.

Фото: Uzcard
Uzcard Express шунчаки савдо нуқтаси эмас, балки фойдаланувчи банк картасини олиши, уни фаоллаштириши, мавжуд хизматлар билан танишиши, бизнес учун терминални улаши ёки мутахассисга савол бериши мумкин бўлган ихчам марказдир. Бу ерда ҳамкор банкларнинг маҳсулотлари, терминал ускуналари ва ARCA, Smart Business (ex. UZKASSA) вa BTECH компанияларининг замонавий тўлов воситалари тақдим этилади.
Экспресс форматда сотувга қўйилган биринчи маҳсулот Moment картаси бўлди - бу тезкор эмиссия учун мўлжалланган банк маҳсулоти. Уни атиги 5 дақиқада олиш мумкин: идентификация ва фаоллаштириш ҳамкор банк иловаси, Universalbank орқали амалга оширилади. Келажакда нуқтадаги таклифлар доираси кенгайтирилади.
Экспресс формат маҳсулотни танлашда ёрдам беришга, фойдаланувчи билан маслаҳатлашишга ва барча босқичларда - сотиб олишдан тортиб то созлашгача ҳамроҳ бўлишга тайёр ўқитилган жамоанинг мавжудлигини назарда тутади. Нуқта банкомат, мультикиосклар ва тадбиркорлик субъектлари учун кўргазма майдони билан жиҳозланади.
Фарғона аҳоли зичлиги ва тез, қулай тўлов ечимларига бўлган талаби туфайли пилот ҳудуди сифатида танланди. Очилиш куни уланиш жараёнининг намойиши, UCMG тижорат директорининг нутқи ва лойиҳа жамоасининг маслаҳатлари билан ўтди.
Uzcard Express лойиҳаси тўлов инфратузилмасини ривожлантиришдаги янги қадам бўлиб, унда Uzcard ва ҳамкор банклар асосий молиявий хизматларни мижозга янада яқинроқ ва қулайроқ қилиш учун кучларини бирлаштиради. Ушбу формат нафақат молиявий хизматлардан фойдаланишни соддалаштиради, балки кичик ва микротадбиркорликнинг ривожланишини қўллаб-қувватлайди, нақд пулсиз ҳисоб-китобларга ўтишни рағбатлантиради. Ушбу ёндашув рақамли воситаларни кенг доирадаги фойдаланувчилар учун янада яқинроқ ва тушунарли қилади - банк билан боғланиш ёки тўғри ечимларни излашга вақт сарфланмайди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Seoul Mun'да жойлашган овқатланиш масканида ёнғин рўй берди
Ўзбекистон | 10:41
-
Ўзбекистон ва Британиянинг иқтисодий йўналишдаги "ақл марказлари" ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон | 10:25
-
Уста Ширин кўчасидаги ишлаб чиқариш корхонасида йирик ёнғин содир бўлди
Ўзбекистон | 10:03
-
Президент мустақилликнинг 34 йиллигига тайёргарлик кўриш бўйича қарор имзолади
Ўзбекистон | 09:50
Мавзуга оид

19:14 / 28.10.2024
Қирғизистон ва Ўзбекистон «Элкарт» ягона тўлов экотизимини яратади

15:15 / 23.04.2024
Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди

16:08 / 19.08.2019