Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Ғарбий соҳилдаги қочқинлар лагерида 1000 дан ортиқ уйни вайрон қилди
Исроилнинг босиб олинган Ғарбий соҳилдаги қочқинлар лагерларига бир неча ой давомида уюштирган ҳужумлари 47 мингдан ортиқ фаластинликни уйини тарк этишга мажбур қилди.

Фото: Anadolu Agency
Исроил армияси 21 январдан бери босиб олинган Ғарбий соҳил шимолидаги Женин, Тулкарм ва Нур-Шамс қочқинлар лагерларида 1000 дан ортиқ уйни бутунлай вайрон қилди, дея хабар беради маҳаллий матбуот қўмиталари.
Женин қочқинлар лагери матбуот қўмитаси баёнотига кўра, «Исроил армияси ҳужум бошидан буён лагерда 600 дан ортиқ уйни бутунлай бузиб ташлаган, қолганлари шикастланган ва яшаш учун яроқсиз».
Исроилнинг Женин ва ундаги лагерда ҳарбий ҳаракатлари 159 кундан бери давом этаётгани таъкидланди. Шу вақт ичида кўплаб уйлар ёндирилди, уларнинг бир қисми ҳарбий базага айлантирилди, қазиш ва бузиш ишлари фаол давом этмоқда.
Исроилнинг Жениндаги ҳужумлари натижасида 42 фаластинлик ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди, кўплаб инсонлар қўлга олинди. Отишма туфайли 22 мингга яқин одам ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди.
Тулкарм матбуот қўмитаси маълумотларига кўра, Тулкарм ва Нур-Шамс қочқинлар лагерларида Исроил армияси 400 та уйни бутунлай вайрон қилган. 2573 та бино ҳам шикастланган.
Қўмитанинг хабар беришича, Исроил армияси яна 106 та бинони, жумладан, 250 дан ортиқ турар жой биноларини бузишни режалаштирмоқда.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Иккинчи мутахассисликка қабул бошланди
Ўзбекистон | 23:51 / 10.07.2025
-
Тошкентда сув қувури кучли босим остида ёрилиб кетди, ўзбекистонликлар томонидан Шенген визаси учун топширилган аризалар сони ошди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:48 / 10.07.2025
-
Зеленский Украинанинг АҚШдаги элчисини алмаштирмоқчи эканини тасдиқлади
Жаҳон | 23:42 / 10.07.2025
-
Россиялик фермерлар ҳосилни йиғиш учун мигрантлар етишмаётганидан шикоят қилди
Жаҳон | 23:17 / 10.07.2025
Мавзуга оид

12:46 / 10.07.2025
АҚШ Исроилнинг асосий танқидчиси — Франческа Албанезени санкциялар рўйхатига киритди

21:27 / 09.07.2025
Нега баъзи демократиялар агрессив?

13:05 / 09.07.2025
Франция разведкаси: Эроннинг ядровий дастури «узоқ вақтга» кечиктирилди

12:20 / 09.07.2025