Ўзбекистон | 12:46 / 28.06.2025
15369
1 дақиқада ўқилади

Бойсунда метан-заправкада Nexia портлаб кетди. Қурбон бор

Машина газ тўлдирилаётганда портлаган. Бунинг оқибатида бир киши оғир тан жароҳатлари олиб, вафот этган. Машина эса бир уюм темирга айланиб қолган.

Фото: Видеодан кадр

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги метан шохобчада Nexia машинасида чақнаш содир бўлди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.

Маълум бўлишича ҳодиса бугун, 28 июн куни соат 7:15 лар атрофида содир бўлган. Nexia машинаси ҳайдовчиси метан-заправкага газ тўлдириш мақсадида кирган. Газ тўлдириш жараёнида машина портлаб кетган. Бунинг оқибатида бир киши оғир тан жароҳатлари олиб, вафот этган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳаларда кўринишича, портлаш оқибатида машинанинг том ва орқа қисми йўқ бўлиб кетган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирча ҳодиса юзасидан расмий маълумот берилмади. 

Мавзуга оид