Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Z-каналлар Бундесвер юк машиналари ёнаётгани акс этган видеони эълон қилди
Рус тилидаги милитаристик Telegram каналлари ёқиб юборилган олтита ҳарбий юк машинаси Украина учун мўлжалланганини даъво қилмоқда.

Фото: Sascha Fromm/Funke Foto Services/IMAGO
Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли ҳарбий тажовузини қўллаб-қувватловчи рус тилидаги Telegram каналлари 26 июн, пайшанба куни Германия Қуролли кучларининг (Бундесвер) олтита юк машинаси ёнаётгани акс этган сурат ва видеоларни чоп этди. Z-каналлардан бирининг хабарига кўра, немис юк машиналари Украина Қуролли кучлари учун мўлжалланган бўлгани учун ўт қўйиш «одамларимиз» томонидан содир этилган.
Германия шарқидаги Эрфурт шаҳрида MAN Truck & Bus компаниясининг расмий хизмат кўрсатиш маркази бўлган MAN Trucks & Bus Service GmbH ҳудудида 22 июн куни кечқурун ёнғин содир бўлди, деб ёзади Германиянинг MDR оммавий-ҳуқуқий медиа компанияси. Унга кўра, тўртта юк машинаси бутунлай ёниб кетган, яна иккитасига енгил зарар етган.
«Повернутые на войне» Telegram канали «УҚК эҳтиёжлари учун турли ҳарбий техникалар таъмирлаш учун Эрфуртга олиб келинмоқда», деб ёзади. «Одамларимиз буларнинг барчасини кераксиз, УҚКга ҳам бундай ускуналар керак эмас, деб қарор қилди ва шунчаки ёқиб юборди», — дейилади нашрда. Ёқиб юборилган Бундесвер юк машиналари ҳақиқатан ҳам Украина учун мўлжалланганми ёки йўқми, ҳозирча номаълум, деб таъкидлайди dpa агентлиги. Бундесвер Эрфуртда содир бўлган воқеага изоҳ бермади.
Dpa маълумотига кўра, эълон қилинган видеода ёнғиннинг дастлабки босқичлари акс этган, фавқулодда хизматлар ўша пайтда воқеа жойига ҳали етиб келмаган. Айни пайтда, ўт қўйиш бўйича тергов олиб бораётган Тюрингия федерал ери жиноий полиция идораси видео тасвирларнинг ҳақиқийлигини текширмоқда.
2024 йил июл ойида номаълум шахслар олтита MAN ҳарбий юк машинасини ёқиб юборган, улардан учтаси Бундесверга тегишли, қолган учтаси Сингапурдан келган ва режали техник хизмат кўрсатишдан ўтказилаётган эди.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
АҚШ Сенати қўмитаси Украинага 500 млн долларлик ёрдам ажратишни маъқуллади
Жаҳон | 02:32
-
Дубайда бош ошпаз ролини сунъий интеллект бажарадиган ресторан очилади
Фан-техника | 01:29
-
Шавкат Мирзиёев маҳалла инспектори бўлган катта лейтенантга капитан унвонини берди, фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:54 / 11.07.2025
Мавзуга оид

02:32
АҚШ Сенати қўмитаси Украинага 500 млн долларлик ёрдам ажратишни маъқуллади

21:39 / 11.07.2025
NYT: Киевда отиб кетилган полковник УХХ махфий бўлинмасини бошқарган

21:05 / 11.07.2025
“Кавказда Россия энди лидер эмас, оддий иштирокчига айланмоқда” — сиёсатшунос

16:42 / 11.07.2025