Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда дарахтларнинг рақамли реестрини яратиш бошланди
Иш жараёнида сунъий интеллект, GPS ускуналари, фотофиксация ва яшил майдонларни асбоблар ёрдамида ўлчашни ўз ичига олган замонавий технологиялар қўлланади.

Фото: Zamin Foundation
«Замин» фонди кўмагида Тошкент шаҳри дарахтларининг рақамли реестрини яратиш жараёни бошланди.
Қайд этилишича, Экология вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Рақамли ривожланиш департаменти мутахассислари ўқув курслари, амалий ишлар, ускуналарни «дала» шароитида синовдан ўтказганидан сўнг, шаҳарнинг яшил майдонлари ҳақидаги барча маълумотларни ўз ичига олган электрон маълумотлар базасини яратишга киришган.
Таъкидланишича, рақамли реестрнинг дарахтларнинг тўлиқ ҳисобини юритиш, уни шаҳар қурилишини режалаштириш ва шаҳарсозлик, шунингдек, ердан фойдаланиш учун масъул вазирлик ҳамда идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш, дарахтларнинг ноқонуний кесилишининг олдини олишга ёрдам беради.
Иш жараёнида сунъий интеллект, GPS ускуналари, фотофиксация ва яшил майдонларни асбоблар ёрдамида ўлчашни ўз ичига олган замонавий технологиялар қўлланади. Дендрологлар томонидан рақамлаштирилиб, текширувдан ўтказилгандан сўнг, реестрда дарахтларнинг аниқ сони, тури, ёши, ҳолати ва бошқа муҳим хусусиятларини билиб олиш мумкин бўлади.
Йил якунига қадар камида 1 миллион туп дарахтни green.tashkent.uz платформасидаги электрон базага киритиш режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 13:18 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Молдова ва яна етти давлатга божлар жорий қилмоқда
Жаҳон | 10:39
-
Россия Киевга дронлар ва баллистик ракеталар билан ҳужум қилди
Жаҳон | 10:20
-
Андижон ва Сурхондарёда cолиқ бошқармалари бош инспекторлари ушланди
Жамият | 10:16
-
Ўзбекистоннинг Кореядаги туризм бренди элчиси тайинланди
Ўзбекистон | 09:56
Мавзуга оид

09:07
“Маҳалламиз буни кўтара олмайди”: фуқаролар Uchtepa City'нинг 16 қават бўлишига қарши

09:05 / 09.07.2025
Ироқда сақланаётган ноёб асар Тошкентда намойиш этилиши мумкин

19:36 / 08.07.2025
Тошкентда Tico йўлни кесиб ўтаётган 3 ёшли болани уриб юборди

23:41 / 07.07.2025