Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МРБ Эрон ядро объектларига жиддий зарар етганини эълон қилди
Марказий разведка бошқармаси директори Рэтклиффнинг сўзларига кўра, ишончли манба маълумотлари Эроннинг қатор ядровий иншоотлари вайрон қилинганини ва уларни қайта тиклаш учун йиллар керак бўлишини тасдиқлайди.

Фото: Handout/Planet Labs PBC/AFP
Марказий разведка бошқармасида мавжуд бўлган ишончли разведка маълумотлари Эроннинг ядровий дастури АҚШ ҳарбий самолётларининг яқинда берилган зарбалари туфайли жиддий зарар кўрганини тасдиқлайди. Бу ҳақда Марказий разведка бошқармаси директори Жон Рэтклиффнинг 25 июн, чоршанба куни Марказий разведка бошқармаси сайтида чоп этилган баёнотида айтилади.
Таъкидланишича, Марказий разведка бошқармаси Эроннинг бир қатор ядровий объектлари вайрон қилингани ва уларни қайта тиклаш бир неча йил давом этиши ҳақидаги хулосага келган ахборот ўз ичига «ишончли ва аниқ манба/усулдан олинган янги разведка маълумотлари»ни олади. «Марказий разведка бошқармаси қарор қабул қилувчилар ва назорат қилувчи органларни хабардор қилиш учун ишончли манбалардан қўшимча маълумот тўплашда давом этмоқда», — дейилади ҳужжатда.
Шу куни, 25 июнда CNN телеканали Америка ҳарбий разведкасининг хулосалари билан таниш бўлган етти манбага таяниб, АҚШнинг Эрондаги учта ядровий объектига яқинда берган зарбалари «бу давлат ядровий дастурининг марказий қисмларини йўқ қилмагани, балки уни бир неча ой орқага сурганини» ёзди. Шунга ўхшаш маълумот The New York Times томонидан ҳам тарқатилган.
Нашрлар манбалари, хусусан, Эроннинг бойитилган уран захиралари йўқ қилинмаганини даъво қилмоқда. Журналистларнинг суҳбатдошларидан бири, шунингдек, центрифугалар «асосан, иш ҳолатида» эканини айтди. Бошқа бир манбанинг айтишича, бойитилган уран АҚШ уларга зарба беришдан олдин ядровий иншоотлардан олиб чиқиб кетилган.
«Оқ уй бундай баҳолашни тан олади, бироқ уларга қўшилмаслигини маълум қилади», деб хабар берди CNN. Ўз навбатида АҚШ президенти Доналд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида журналистларни кескин танқид қилди. «Фейк хабарларни тарқатган CNN ва New York Times тарихдаги энг муваффақиятли ҳарбий зарбалардан бирининг ролини пасайтиришга ҳаракат қилди. Эрондаги ядровий иншоотлар бутунлай вайрон бўлди!» - деб ёзган Трамп.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
АҚШ Сенати қўмитаси Украинага 500 млн долларлик ёрдам ажратишни маъқуллади
Жаҳон | 02:32
-
Дубайда бош ошпаз ролини сунъий интеллект бажарадиган ресторан очилади
Фан-техника | 01:29
-
Шавкат Мирзиёев маҳалла инспектори бўлган катта лейтенантга капитан унвонини берди, фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:54 / 11.07.2025
Мавзуга оид

08:07 / 10.07.2025
«Нетаняҳу сизни урушга бошламоқда»: Такер Карлсон Эрон президентидан интервю олди

13:05 / 09.07.2025
Франция разведкаси: Эроннинг ядровий дастури «узоқ вақтга» кечиктирилди

05:05 / 09.07.2025
ЦАҲАЛ илк бор Эрон ҳужуми оқибатида ҳарбий объектларга шикаст етганини тан олди — Reuters

21:29 / 08.07.2025