Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Урганч шаҳар прокуратураси терговчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Урганч шаҳар прокуратураси катта терговчиси Бош прокуратура ҳузуридаги департамент вилоят бошқармаси томонидан маҳаллий фуқарога нисбатан қўзғатилиб, ўз ҳамкасби томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят ишини айблов хулосаси билан судга юборилмасдан, терговда тугатиб бериш эвазига 3000 АҚШ доллари талаб қилган.

Фото: ДХХ
Натижада, катта терговчи 2025 йилнинг 16-28 май оралиғида 1000 АҚШ доллари, 10 млн сўм, қиймати 1000 АҚШ долларига тенг бўлган 1 дона сейф ва 1 млн 300 минг сўмлик 1 дона иш столи жамланмасини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Аммо, фуқаро ўзига нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жинояти иши дастлабки терговда тугатилмасдан, айблов хулосаси билан судга юборилганлигини билгач, терговчидан муқаддам берилган пул маблағлари ва ашёларни қайтариб беришини талаб қилган.
Шундан сўнг, терговчи 1000 АҚШ доллари, қиймати 1000 АҚШ долларига тенг бўлган 1 дона сейф ва 1 млн 300 минг сўмлик 1 дона иш столи жамланмасини фуқарога қайтариб берган вақтида ДХХнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда терговчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2-мавсуми бошланди
Ўзбекистон | 01:06
-
«Руслар қандайдир тарихчи билан келди». НАТО бош котиби Истанбулдаги Россия делегацияси таркибини танқид қилди
Жаҳон | 00:58
-
Трампнинг «катта чиқиши»: ҳаммаси ўзгариши мумкин
Жаҳон | 23:54 / 14.07.2025
-
Австарлияда сёрфер йигит бир кеча океанда қолиб кетди
Жаҳон | 23:51 / 14.07.2025
Мавзуга оид

14:34 / 14.07.2025
Тошкент ва Наманганда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди

11:22 / 12.07.2025
Бухорода кадастр филиали бош мутахассиси ушланди

14:37 / 10.07.2025
Карло Анчелотти бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

13:27 / 10.07.2025