Ўзбекистон | 14:03 / 25.06.2025
1021
1 дақиқада ўқилади

Тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш рағбатлантирилади

“Мамлакатга тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фото: Shutterstock

Солиқ кодексида белгиланган алоҳида солиқлар бўйича имтиёзлар Тошкент вилоятидаги 4- ва 5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган тадбиркорларга ҳам татбиқ этилиши белгиланди.

Президент фармони билан тасдиқланган тўғридан тўғри хусусий хорижий инвестициялар учун бериладиган имтиёзлар жорий этиладиган иқтисодиёт тармоқлари рўйхатига “қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш” йўналиши киритилади.

Мавзуга оид