Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ разведкаси Эрон ядровий дастури йўқ қилинганини тасдиқламади
Америка зарбалари Эроннинг ядровий дастурини йўқ қилгани йўқ, деб хабар қилмоқда ОАВ АҚШ разведкаси ҳисоботига таяниб. Оқ уй бундай маълумотларни тарқатаётганларга ҳақорат билан жавоб берди.

Фото: Alex Brandon/Associated Press
АҚШ разведка идоралари Америка зарбалари Эрондаги ядровий иншоотларга етказган зарарни баҳолашда Оқ уйнинг фикрига қўшилмади. Пентагон мамлакат ядровий дастури қайтарилмас тарзда йўқ қилингани йўқ деб ҳисоблайди, дея хабар берди Американинг CNN телеканали ва The New York Times газетаси 24 июн, сешанба куни идорадаги манбаларга таяниб.
Пентагон разведка бошқармасининг ОАВ манбалари таянган ҳисоботига кўра, АҚШнинг Фордо, Натанз ва Исфаҳондаги объектларга берган зарбалари Эроннинг ядровий дастурини фақат бир неча ойга тўхтатиб қўйган. Нашр манбаларининг таъкидлашича, бойитилган уран захиралари бу майдонлардан олдиндан кўчирилган бўлиши мумкин ва уранни янада бойитиш учун зарур бўлган центрифугалар «асосан бузилмаган».
CNN таъкидлашича, Эрон ядровий иншоотларига АҚШ ҳужумлари натижасида етказилган асосий зарар ерусти тузилмалари ҳиссасига тўғри келган. Шу билан бирга, кўплаб ҳарбий экспертларнинг фикрига кўра, Исроил АҚШни Эронга ҳужумга қўшилишга кўндирган, чунки Вашингтонда ноёб GBU-57А бомбалари — тоғ остида яширинган Фордодаги объектга етиб бориши мумкин бўлган снарядлар бор эди.
Бундан ташқари, Эрондаги уранни бойитиш бўйича кичик махфий иншоотлар ҳам дахлсиз қолди, деб ёзади NYT Исроилнинг исмини ошкор этмаган расмийларига таяниб. Уларнинг фикрича, Теҳрон бундай марказларни Фордо ва Исфаҳон каби мажмуалар вайрон қилинган тақдирда ҳам мамлакат ядровий дастури давом этиши учун махсус қурган.
Bloomberg аввалроқ сунъий йўлдошдан олинган суратлар ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА)нинг номи ошкор этилмаган вакилларига таяниб, худди шундай баҳо берган эди. Мисол тариқасида улар суратларда кўриниб турган Исфаҳон иншоотига қилинган ҳужум оқибатларини келтириб ўтди – иншоотдаги учта реактор зарар кўрмаган, гарчи атрофдаги йирик биноларнинг аксарияти вайрон бўлган.
Ушбу баҳолаш, шунингдек, ҳужумлардан кейин учта объектда ҳам радиоактивлик даражасининг кўтарилмагани билан ҳам қўллаб-қувватланади, агар реакторлар шикастланган бўлса, бу содир бўларди, дея таъкидлайди АЭХА. Bloomberg манбаларига кўра, Америка Қўшма Штатларининг бундай танлови атайлаб қилинган, аммо АЭХА вакиллари бу қарорнинг эҳтимолий сабабларини келтирмаган.
АҚШ президенти Доналд Трамп Американинг Эрондаги ядровий иншоотларга ҳужуми муваффақиятига шубҳа қилган ОАВни ҳақорат қилди. У бундай оммавий ахборот воситаларига нисбатан «ютқазганлар» ва «ахлат» сўзларини ишлатиб, Эрондаги объектларга бомба ташлаган самолётлар учувчиларидан узр сўраши кераклигини, чунки ҳарбийлар миссияни ажойиб тарзда бажарганини айтди.
Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт ўз раҳбари сўзларини такрорлади — у ОАВнинг шубҳаларини «президентни камситишга уриниш» ва «жасур учувчиларни обрўсизлантириш» деб атади. X ижтимоий тармоғидаги постида Ливитт CNN маълумотни «разведка ҳамжамиятидаги аноним паст мартабали омадсиз одамдан» олганини айтди. «Нишонга 30 000 футда ўн тўртта бомба ташлаганингизда нима бўлишини ҳамма билади: бутунлай йўқ қилиш», деб ёзади расмий.
Ўз навбатида, Теҳрон АҚШ ҳужумидан сўнг Америка зарбалари мамлакатнинг ядровий дастурини ривожлантиришни давом эттиришига тўсқинлик қилмаганини билдирди.
Исроил 13 июнга ўтар кечаси Эронга қарши ҳарбий операция бошлади, ядровий иншоотлар, ҳарбий базалар ва Эрон армияси ходимларига ҳужум қилди. Исроил расмийлари ўз ҳужумларини Теҳроннинг ядровий қурол яратишга хавфли ёндашуви билан изоҳлади. Эрон атом бомбаси яратиш айбловларини рад этди ва бунга жавобан Исроилга юзлаб учувчисиз учоқлар ва баллистик ракеталарни учирди.
22 июнга ўтар кечаси АҚШ Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий можарога аралашди. Америка армияси Эрон ядровий дастурининг учта объектига зарба берди. B-2 бомбардимончи самолётлари Фордо заводига 12 та 13,6 тонналик бункерга қарши бомба билан ҳужум қилди ва яна иккитаси Натанзга ташланди. Сувости кемалари Натанз ва Исфаҳондаги объектларга 30 та "Томагавк" ракеталарини учирди. Трамп халққа Эроннинг уранни бойитиш бўйича асосий иншоотлари йўқ қилинганини айтди.
Бир қатор зарбалар алмашинувидан сўнг Эрон ва Исроил ўт очишни тўхтатишга ўтишга тайёр эканини билдирди. Келишув 24 июн куни эрталаб расман кучга кирди, бироқ орадан кўп ўтмай Исроил Эрон кучлари мамлакатга ракета зарбалари берганини маълум қилди ва қаттиқ жавоб қайтаришга ваъда берди.
Тавсия этамиз
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 13:18 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон элчиси Туркия президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбекистон | 19:21
-
Ҳиндистонда Jaguar қирувчи самолёти ҳалокатга учради
Жаҳон | 19:02
-
Эрдўған мухолифатнинг муддатидан олдин президентлик сайлови ўтказиш талабини рад этди
Жаҳон | 18:55
-
Американинг Lucid Air электромобили Гиннес рекордини ўрнатди
Фан-техника | 18:49
Мавзуга оид

18:49
Американинг Lucid Air электромобили Гиннес рекордини ўрнатди

18:03
АҚШ аэропортларида текширувдан ўтишда пойабзал ечиш талаби бекор қилинди

13:56
Трамп мис импортига 50 фоизлик божлар ҳақида маълум қилди

13:11