Жамият | 14:38 / 24.06.2025
3152
1 дақиқада ўқилади

Роҳат айланмасидан уч қаватли кўприккача бўлган йўл 1 ҳафтага ёпилади

Тошкент шаҳридаги Оҳангарон шоҳкўчаси (Роҳат айланма чорраҳасидан собиқ "ТАПОиЧ"даги кўприккача) 25 июндан 1 июлгача автомобиллар учун ёпилади. Сабаб – қурилиш-таъмирлаш ишлари, дея маълум қилди пойтахт ЙҲХБ.

Фото: ИИББ

Қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан жорий йилнинг 25 июн соат 24:00 дан Яшнобод туманидаги Оҳангарон шоҳкўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Ёпиладиган қисм: Темур Малик - Паркент - Махтумқули кўчалари айланма ҳаракатидан, ТҲАЙ-Оҳангарон шоҳкўчалари айланма ҳаракатигача бўлган қисми.

Ишларни бажариш муддати: 2025 йил 25 июн соат 24:00 да 1 июл кунига қадар давом этади.

Ҳайдовчиларга муқобил йўналишлардан фойдаланиб, Бектемир шоҳкўчаси, Фарғона йўли кўчаси, Маҳтумқули кўчаси, ва Янги Ўзбекистон кўчаларидан ҳаракатланиш тавсия этилган.

Мавзуга оид